Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначилар мамлакатимиздан яширинча олиб чиқишга уринилган 100 минг АҚШ долларини ушлаб қолишди
782
Нақд хорижий валюталарни божхона чегараларидан яширинча олиб ўтишга бўлган уринишлар ўз вақтида божхона органлари томонидан бартараф этилмоқда.
Божхоначилар мамлакатимиздан яширинча олиб чиқишга уринилган 100 минг АҚШ долларини ушлаб қолишди

Жумладан, Жиззах вилояти божхона бошқармаси ходимлари бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идора вакиллари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида йирик миқдордаги нақд хорижий валюталарни юртимиздан ноқонуний олиб чиқишга бўлган уринишни фош этишди.

“Қўшкент” чегара божхона постига қўшни мамлакатга ўтиш учун кириб келган  хорижий фуқаро И.Э. бошқарувидаги “Опел Астра” автоулови белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада, ушбу шахс декларацияда кўрсатмасдан ва божхоначиларнинг оғзаки сўровида маълум қилмасдан, автомашинасида 100 500 АҚШ долларини яширган ҳолда қўшни мамлакатга олиб чиқиб кетаётганлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

18.11.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг