Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Бухорода божхона ходимларининг оила аъзолари иштирокида тадбир ўтказилди
469
Маълумки, Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш ва ўз ваколати доирасида унинг иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш божхона органларининг муҳим вазифаси ҳисобланади.
Бухорода божхона ходимларининг оила аъзолари иштирокида тадбир ўтказилди

Худди шу мақсадда Давлат божхона қўмитаси ташкил этилган кундан эътиборан унинг фаолияти билан халқни яқиндан таништириш, унинг ҳамюртларимиз орасида ижобий имиджини шакллантириш учун бир қатор ишлар амалга ошириш келинмоқда. Хусусан, халқ билан очиқ мулоқотлар, сайёр учрашувлар, турли хилдаги профилактик тадбирларнинг барчаси божхона ишидаги шаффофликни намоён қилиб келади.

Куни кеча Бухоро вилояти божхона бошқармасида ташкил этилган йиғин ҳам ана шундай тадбирлар сирасига киради. Унда бошқарма бошлиғи Д. Салимов бошқармада хизмат қилиб келаётган ходимларнинг ота-оналари, оила аъзолари билан яқиндан танишиб, улар билан дилдан самимий суҳбат қуришни мақсад қилди.

Тадбир аввалида, божхона органларида хизмат қилиш не чоғлик шарафли ва масъулиятли вазифа эканлиги таъкидлаб ўтилди. Бу жараёнда бевосита ходимдан соҳани пухта эгаллаш, кучли ирода, ватанпарварлик ва коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантиришда нафақат божхона органлари мутасаддилари шу билан биргаликда ходимларнинг оила аъзоларининг кўмаги ҳам зарурлиги айтиб ўтилди.

Зеро, шахсий таркиб ўртасида тамагирлик, порахўрлик, хизмат ва мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиш каби салбий ҳолатларнинг олдини олиш учун вилоят божхона бошқармаси ва ота-оналарнинг ўзаро ҳамкорлигини йўлга қўйишнинг аҳамияти каттадир.

Шу куни йиғилганларга божхона органларида хизмат қилиб келаётган ходимлар учун ҳукуматимиз томонидан яратиб берилаётган имкониятлар ва имтиёзлар ҳақида маълумотлар берилди.

Тадбир якунида эса, ота-оналарнинг фикрлари тингланди, юқоридаги салбий иллатларни бартараф қилиш борасидаги таклифлари бирма-бир қайд этиб борилди.

Бухоро вилояти

божхона бошқармаси

Ахборот хизмати

13.08.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг