Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Навоий Агро”да учрашув
1140
Навоий вилояти божхона бошқармаси Божхона экспертизаси ва товарларни таснифлаш гуруҳи томонидан мамлакатимизда қабул қилинаётган янги қонун хужжатлари, шунингдек, божхона органлари томонидан тадбиркорлик субъектлари ва кенг аҳоли қатламига божхона соҳасида яратилган инновацион дастурлар ва қулайликлар ҳақида тушунтириш олиб бориш мақсадида Навоий шаҳрида фаолият олиб бораётган “Навоий Агро” масъулияти чекланган жамиятида учрашув ташкил этилди.
“Навоий Агро”да учрашув

Учрашув давомида корхона иссиқхонасида етиштирилаётган сабзавотларни хорижий мамлакатларга экспорт қилиш тартиби ва божхона расмийлаштируви ҳақида тўлиқ маълумот берилди.

Масалан, товарлар учун тақдим этиладиган турли рухсат этиш хусусиятидаги хужжатлар ва сертификатларни корхонадан туриб интернетдаги sw.customs.uz сайтидаги “Ягона ойна” унификациялаштирилган божхона ахборот тизимидан фойдаланган ҳолда электрон равишда тақдим этиш ва қабул қилиш имконияти яратилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 12 апрелдаги ПФ-5414-сонли Фармонининг 4-бандига мувофиқ 2018 йил 1 июлдан бошлаб айнан бир хил товарларга бир ташқи савдо шартномаси доирасида карантин рухсатномалар, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси объектларини, озон емирувчи моддалар ва улардан ташкил топган маҳсулотларни олиб кириш ҳамда олиб чиқиш учун рухсатномалар, мувофиқлик сертификати, ветеринар, гигиеник ва экологик сертификатлар бир календарь йилидан ошмаган муддатга бир маротаба тақдим этилади.

Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасига товарларни олиб ўтиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2018 йил 22 июндаги 463-сон Қарори талаблари ҳақида ҳам  сўз борди.

Учрашув якунида корхона фаолиятида юзага келиши мумкин бўлган соҳага оид муаммолар ёки таклифлар бўлса, бошқарманинг 222-02-40 ёки 223-08-65 рақамли ишонч телефонларига 24 соат давомида мурожаат этиш мумкинлиги таъкидланди.

Навоий вилояти

божхона бошқармаси

Ахборот хизмати

13.08.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг