Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Йирик миқдордаги пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди
419
Дунё бўйлаб ҳар йили янги йил тантаналари арафасида пиротехника воситаларининг ноқонуний муомаласига доир ҳолатлар ва унинг салбий асоратлари кўпроқ кўзга ташланади. Республикамизда эса бу каби ҳолатларнинг олдини олиш борасида аниқ ҳуқуқий механизмлар жорий қилинган.
Йирик миқдордаги пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

2010 йил 22 сентябрда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг “Пиротехника буюмлари муомаласини тартибга солиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунига биноан пиротехника буюмларининг ноқонуний муомаласи юзасидан маъмурий ва жиноий жавобгарликнинг кучайтирилиши бу борада божхона органлари зиммасидаги масъулиятни ҳам янада оширди. Республикамиз божхона ходимлари томонидан мамлакатимизга сифат ва хавфсизлик стандартларига жавоб бермайдиган маиший пиротехника воситалари кириб келишининг олдини олиш йўналишида доимий тезкор тадбирлар олиб борилмоқда.

Жумладан, Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари билан ҳамкорликда ўтказилган тадбирда пойтахтимизнинг Сирғали туманида фуқаро Э.И. салкам 145 минг  дона 3 хил номдаги номли пиротехника воситаларини 18,6 миллион сўмга сотаётган вақтида тўхтатиб қолинди.

Шунингдек, “Келес” темир йўл чегара божхона пости ходимлари томонидан  ҳориждан кириб келган поезд йўловчиларининг қўл юкларини божхона назоратидан ўтказиш чоғида, йўловчилардан бири фуқаро Ж.Т. 16 дона  пиротехника воситаларини  ўриндиқнинг юқори қисмида ёстиқлар орасига беркитиб олиб келаётганлиги фош этилди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан  суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

 

23.11.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг