Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Тўловларни четлаб ўтишга бўлган уринишлар самара бермади
393
Кейинги йилларда мамлакатимиз иқтисодий салоҳиятини янада юксалтириш, янги ишлаб чиқариш қувватларини ишга солиш, чет давлатларда ишлаб чиқариладиган маҳсулотларни маҳаллийлаштириш мақсадида, хориждан келтириладиган янги технологик асбоб-ускуналар ва жиҳозларни импорт қилишда божхона тўловларидан имтиёзлар қўллашда бир қатор қонун ҳужжатлари имзоланди.
Тўловларни четлаб ўтишга бўлган уринишлар самара бермади

Хусусан, бу борада Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2013 йил 20 мартда 2436-рақам билан рўйхатдан ўтган “Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда импорт божхона божи ва қўшилган қиймат солиғидан озод қилинадиган технологик жиҳозлар рўйхатини тасдиқлаш ҳақида”ги қарори қабул қилинган бўлиб, ушбу қарорида, импорт қилинаётган янги технологик ускуналар божхона расмийлаштируви вақтида, унинг ишлаб чиқарилган йили 3 йилдан кўп бўлмаган ҳолда, импорт божхона божи ва қўшилган қиймат солиғи тўлови бўйича имтиёзлар қўлланилиши белгилаб қўйилган. 

Аммо, ушбу имтиёзлардан тўғри фойдаланиш ўрнига эскирган технологик асбоб-ускуналарни қайта таъмирлаб, гуё янги технолигик асбоб-ускуналар олиб кираётгандай имтиёздан фойдаланмоқчи бўлган ёки бўлмаса юқоридаги қарор талабларини охиригача тушуниб етмай, эскирган технологик жиҳозларни олиб кириш ҳолатлари ҳамон учраб турибти.

Фарғона вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан вилоятимизга олиб кирилаётган маҳсулотларни, хусусан, технологик асбоб ускуналарни ҳар тарафлама чуқур ўрганиш, товар сифатига, янги ёки эскилигига алоҳида эътиборни кучайтириш чораларини кўрилиши натижасида вилоятда ташкил этилган янги қўшма корхона номига хориждан, қўшма корхона номига келтирилган қиймати 60 минг АҚШ долларига тенг бўлган технологик асбоб-ускуналар божхона кўриги давомида тўлиқ ўрганиб чиқилганда, ускуналарнинг мавжуд ташқи ва ички томонига ўрнатилган ёрлиқларида асбоб-ускуналарининг ишлаб чиқарилган йили сифатида 1996, 1998 ва 2001 йиллар кўрсатилганлиги аниқланди.

Натижада қўшма корхонадан 86,6 миллион сўм божхона тўловлари ундирилди.    

Шунингдек,  яна бир қўшма корхона томонидан хорижий давлатдан юборилган қиймати 971 минг 650 АҚШ долларига тенг бўлган текстил тўқимачилик технологиялари ва унинг қисмлари божхона кўриги давомида “Ўзстандарт” агентлиги ходимлари билан биргаликда кўздан кечирилганида, келтирилган жиҳозлар аслида эски эканлиги фош бўлди.

Айрим эҳтиёт қисмлари занглаганлиги боис уларга ишлов берилган ва бундан ташқари айрим ускуналарнинг мавжуд ёрлиқларида ишлаб чиқарилган йили сифатида 2003, 2013 йиллар кўрсатилганлиги аниқланди. Агарда ушбу технологик ускуналарга янги ишлаб чиқарилган маҳсулот сифатида қаралиб имтиёзлар берилган тақдирда 1 млрд 376 миллион сўм божхона туловлари бўйича имтиёзлар берилган бўлар эди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан, технологик асбоб-ускуналар олиб келган корхона вакиллари томонидан божхона тўловларини тўлаб берилган ҳолда якуний божхона режимига расмийлаштирилиш ишлари давом эттирилмоқда.

23.11.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг