Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Одам савдоси — инсон эркинлигига тахдид
468
Бугунги кунга келиб xалқаро тeрроризм, наркотрафик ва одам савдоси сингари трансмиллий жиноятларнинг инсон хавфсизлигига хуруж қилаётгани боис, улардан жабр чекаётганлар, афсуски, кўпчиликни ташкил этмоқда.
Одам савдоси — инсон эркинлигига тахдид

Ҳудуд ва чeгара билмайдиган бу жиноятларнинг ҳар бири жамият тараққиёти ва давлатлар ривожига жиддий xавф туғдирмоқда. Улар орасида айниқса, одам савдосидек оғир жиноят инсон ҳаёти, эркинлиги ва ҳуқуқларини поймол қилиб, унинг эрки, тақдири ва келажагини оёқ ости қилиши билан нақадар жирканч кўринишга эга эканлигини алоҳида таъкидлаш лозим.

Бу жиноятга қарши курашиш халқаро миқёсда давом этиётганига қарамай, бу иллат ҳамон мавжуд. Шу боис, бу соҳада қабул қилинган халқаро ҳужжатлар, миллий қонунчилик ижроси долзарб аҳамиятга молик. Бу борада, 2008 йил 17 апрелда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг “Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуни қонун одам савдосига қарши курашиш билан боғлиқ муносабатларни тартибга солиш, муҳими одам савдосидан жабрланганларга ижтимоий ёрдам кўрсатишда муҳим ҳуқуқий асос вазифасини бажариб келмоқда.

Бу иллатга қарши курашиш нафақат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, балки жамоат ташкилотлари олдида турган долзарб вазифалар саналади.

Шу боис, куни кеча Ўзбекистон Халқ демократик партияси Хоразм вилоят кенгаши ташаббуси билан “Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуннинг 10 йиллиги муносабати билан “Одам савдоси, ноқонуний миграция, гиёҳвандлик, жиноятчиликнинг олдини олиш профилактикаси ҳамда унга қарши курашиш мақсадида, фуқаролик жамияти институтлари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ва партия ташкилотларининг ҳамкорлиги” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Давра суҳбатида вилоят ИИБ, божхона, Хотин-қизлар қўмитаси, Маҳалла кенгаши, “Истиқболли аёллар”, ОИТС марказлари, “Мискин бобо” масжиди имом хатиби, Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Одам савдоси инсонни ҳаёти, эркинлиги ва ҳуқуқларидан маҳрум қилиб, бировларнинг қўлида қул бўлишига маҳкум этади, умрига зомин бўлади, эрки, тақдири ва келажагини оёқости қилади. Ана шундай жиҳатлари билан ҳам у энг оғир ва жирканч жиноятлардан саналади. Минг афсуски бундай мудҳиш жиноятга қўл ураётган нопок кимсалар ҳали-ҳамон орамизда учраб турибди.

Маълумот ўрнида, вилоятда одам савдоси билан боғлиқ жиноятларни содир қилиб, қидирувда бўлган 14 нафар шахсларни яширинган манзилларини аниқлаш ва ушлаш бўйича суриштирув ҳамда тушунтириш ишлари олиб борилиб, жорий йил қидирувда бўлган 3 нафар жиноятчининг манзили аниқланиб, ушланган. Шунингдек, чет элларда ишлаб, қайтиб келган фуқаролардан 23 минг 250 нафари тиббий кўрикдан ўтказилган, шуларнинг 84 нафари турли хил юқумли касалликлар билан касалланганлиги аниқланган.

Шу билан бирга, Хоразм вилояти божхона бошқармаси томонидан ҳам бошқарманинг чегара божхона постлари орқали ҳаракатланаётган фуқаролар билан бу борада умумпрофилактик суҳбатлар ўтказилиб, фуқароларга одам савдоси муаммоси бугунги кунда долзарб масала эканлиги, уларга хорижий давлатларда меҳнат фаолиятини амалга ошириш юзасидан шубҳа уйғотувчи таклифлар келиб тушганида тегишли ҳуқуқ тартибот идораларига хабар қилишлари борасида тавсиялар кенг жамоатчилик эътиборига етказилмоқда.

Ушбу жиноятдан огоҳ этувчи плакатлар, кичик брошюралар ҳамда деворий стендлар ва бошқа манфаатдор ташкилотларнинг ишонч телефонлари, уларга мурожаат қилиш тартиби тўғрисидаги кўргазмали плакатлар ҳар бир божхона постларида жойлаштирилиб, ушбу йўналишда тайёрланган видеороликлар намойиш этилиши ташкил этилган. Бу борада вилоят ҳуқуқ тартибот идоралари билан ҳамкорликдаги мақсадли тадбирлар давом қилдирилмоқда.   

Хулоса қилиш лозимки, одам савдоси билан боғлиқ жиноятларга қарши курашиш нафақат айни масалага мутасадди бўлган идораларнинг, балки шу юртда яшаётган ҳар бир фуқаронинг вазифасидир. Чунки қайсидир юртдошимизнинг бошига тушган ташвиш эртага бизнинг бошимизга тушмаслигига ким кафолат беради? Аммо маълум кўчада, маҳаллада, қишлоқ ёки шаҳарда яшаётган қўшнимиз, маҳалладошимиз, юртдошимизнинг ҳолидан хабардор бўлиб, унга зарур вақтларда кўмак берсак, керак бўлса, уни ана шундай хатарли омиллардан огоҳ этиб яшасак, ўзимизнинг ҳам, ўзгаларнинг ҳам тинчлиги, хотиржамлигини таъминлашга улкан ҳисса қўшган бўламиз.

Давра суҳбати қизғин савол жавоб остида ўтди. Тадбир якунида бу борада ҳамкорликдаги ишларни биргаликда амалга оширишимиз, аҳоли ўртасида тарғибот ишларини кучайтиришимиз кераклиги бўйича келишиб олинди.

Хоразм вилоят

божхона бошқармаси

Ахборот хизмати

 

13.08.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг