Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхона омбори фаолиятига доир эълон
195
Давлат божхона қўмитаси Ўзбекистон Республикасининг “Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида”ги Қонуни ва Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 декабрдаги 1028-сонли «Божхона омбори, эркин омбор ва бож олинмайдиган савдо дўкони фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори талабларига мувофиқ

"Navoiy kon-metallurgiya kombinati" ДК номига ёпиқ турдаги божхона омбори фаолиятини таъсис этиш учун берилган 12/0033-сонли лицензиянинг амал қилиш муддати 2019 йил 14 ноябрдан бошлаб тугатилганини;

"Автокапитал" МЧЖ номига ёпиқ турдаги божхона омбори фаолиятини таъсис этиш учун берилган 1701/0064-сонли лицензиянинг амал қилиш муддати 2019 йил 22 ноябрдан бошлаб тугатилганини;

"Sib Akbar" МЧЖ номига очиқ турдаги божхона омбори фаолиятини таъсис этиш учун амал қилиш муддати чекланмаган 1701/0135-сонли лицензия расмийлаштирилганлигини маълум қилади.

25.11.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг