Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Давлат божхона қўмитасининг божхона институти ва Pоссия божхона академияси ўртасида ҳамкорлик режаси имзоланди
574
Таълим соҳасидаги халқаро ҳамкорликни ривожлантириш ва Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва Россия Федерацияси Федерал божхона хизмати ўртасида Кадрларни тайёрлаш ва малакасини ошириш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумга асосан, 2019 йил 21 ноябрь куни Тошкент шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлар божхона хизматлари раҳбарлари кенгашининг 70-йиғилиши жорий йилнинг 20-22 ноябрда бўлиб ўтди.
Давлат божхона қўмитасининг божхона институти ва Pоссия божхона академияси ўртасида ҳамкорлик режаси имзоланди

Мазкур йиғилиш доирасида  Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Божхона институти ва Россия Божхона академияси ўртасида Кадрлар тайёрлаш ва малака ошириш соҳасида 2020-2025 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик режаси имзоланди.

Ушбу ҳужжат томонларга дарсликларни ишлаб чиқиш ва биргаликда нашр этиш, томонларнинг илмий журналларида илмий мақолаларни чоп этиш, профессор-ўқитувчиларни ўзаро тажриба алмашиш, узлуксиз касбий таълимнинг қўшимча маҳорат дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, қизиқтирган мавзуларда "Онлайн" режимида масофавий маърузалар ўтказиш каби бир қатор ташкилий ва амалий чораларни ўз ичига олади. Ушбу тадбирлар таълим муассасаларининг илмий салоҳиятини мустаҳкамлашга ёрдам беради ҳамда долзарб ва истиқболли йўналишлардаги ҳамкорликни кучайтиради.

21.11.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг