Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ўзбекистон Республикасининг “Божхона маъмуриятчилиги такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонуни юзасидан савол-жавоблар
335
Ўзбекистон Республикасининг “Божхона маъмуриятчилиги такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонуни юзасидан кўпчиликни қизиқтираётган саволлар юзасидан тайёрланган жавоблар эълон қилинмоқда.
Ўзбекистон Республикасининг “Божхона маъмуриятчилиги такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонуни юзасидан савол-жавоблар

Савол: Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 22716-моддасига киритилган қўшимча бўйича қандай ҳолларда вақтинча олиб кирилган автотранспорт воситалари мусодара қилинади?

Жавоб: Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 22716-моддаси учинчи қисм билан тўлдирилган бўлиб, унга кўра илгари олиб кирилган транспорт воситасини олиб чиқмаганлик учун ушбу модданинг биринчи қисми билан маъмурий жазо чораси қўлланилганидан сўнг, айнан шу транспорт воситасини Ўзбекистондан олиб чиқиш шарт бўлса ва уни ўттиз кун муддатда олиб чиқиб кетмаган тақдирда, ҳуқуқбузарга нисбатан маъмурий иш юритилиб, транспорт воситаси мусодара қилиниши назарда тутилган.

 

Савол: Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг айрим моддаларида қўлланилган “қиёслаш воситалари” сўзлари “божхона идентификациялаш воситалари” сўзлари билан алмаштирилган. Божхона идентификация воситалари дегандан нима тушунилади ва қайси ҳужжатда кўрсатилган?

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 188-моддасига асосан божхона идентификациялаши божхона назорати шаклларидан биридир.

Ушбу кодекснинг 197-моддасига кўра, божхона идентификациялаши товарлар, транспорт воситалари ва ҳужжатлар, шунингдек божхона назорати остида бўлиши лозим бўлган товарлар турган ёки туриши мумкин бўлган хоналар ва бошқа жойларнинг божхона идентификациялаш воситаларини қўллаш йўли билан амалга оширилади.

Шунингдек, ушбу моддада божхона идентификациялаш воситалари санаб ўтилган.

 

Савол: Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 294-моддасига киритилган ўзгартиришларни тушунтириб берсангиз.

Жавоб: Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 294-моддасига киритилган ўзгартиришларга кўра, божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар учун товарларни мусодара қилиш жазо чораси қўлланилиши назарда тутилган ва маъмурий жавобгарликка тортилаётган шахс Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида бўлса ёки унинг турган жойини аниқлаш имкони бўлмаса, судлар томонидан бундай ишлар ҳуқуқбузарнинг иштирокисиз кўриб чиқилиши мумкинлиги белгиланган.

30.11.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг