Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Бош кийимга яширилган кумуш тақинчоқлар фош бўлди
126
Таъкидлаш жоизки, амалдаги тартибларга кўра, жисмоний шахслар томонидан божсиз олиб киришнинг чекланган меъёрларига кўра 65 гр.гача оғирликдаги қимматбаҳо металл ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик буюмларини олиб киришлари мумкин.
Бош кийимга яширилган кумуш тақинчоқлар фош бўлди

Аммо, мазкур меъёрларга риоя қилмасдан туриб, заргарлик буюмларини турли усулларни қўллаган ҳолда олиб киришга уринаётган шахслар ҳам учраб турибди.

Жумладан, Хоразм вилояти божхона бошқармаси “Шовот” чегара божхона постига қўшни мамлакатдан кириб келаётган фуқаро Т.М белгиланган тартибда божхона  кўригидан ўтказилди.

Натижада, ушбу шахс бош кийимининг икки ён томонига оғирлиги 97,40 грамм бўлган аёллар кумуш такинчокларини яшириб олганлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

 

2.12.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг