Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначилар навбатдаги саховат тадбирида фаол иштирок этишди
109
Шу кунларда юртимизнинг айрим таълим муассасаларида 3-декабрь – Халқаро ногиронлар кунига бағишлаб, турли тадбирлар ва байрамлар ташкил қилинмоқда, болажонларга байрам шукуҳи улашилмоқда.
Божхоначилар навбатдаги саховат тадбирида фаол иштирок этишди

Юртимизда жисмоний нуқсони бўлган болаларга алоҳида эътибор қаратилиб, уларнинг ижтимоий муҳофазаси ва таълимига кенг шароитлар яратилмоқда. Хусусан, Президентимизнинг 2017 йил биринчи декабрдаги “Ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5270-сонли Фармони ҳам бу соҳада муҳим дастуриламал бўлди.

Жумладан, Сирдарё вилояти божхона бошқармаси ходимлари ҳам Гулистон шаҳридаги истироҳат боғида ташкиллаштирилган  “Болаларни шод этайлик” тадбирида фаол иштирок этишди.

Тадбир якунида болажонларга божхоначилар томонидан қизиқарли китоблар, канцелярия буюмлари ва ўйинчоқлар байрам совғаси сифатида берилди.

2.12.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг