Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Ҳуқуқий тарғибот ишлари аълочиси” кўкрак нишонининг илк соҳиблари тақдирланди
440
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 январдаги “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида” ПФ-5618-сон Фармони билан аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга муносиб ҳисса қўшган давлат органлари ва ташкилотлар ходимларига аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини оширишда кўрсатган хизматлари учун топшириладиган «Ҳуқуқий тарғибот ишлари аълочиси» кўкрак нишони таъсис этилган эди.
“Ҳуқуқий тарғибот ишлари аълочиси” кўкрак нишонининг илк соҳиблари тақдирланди

2019 йил 3 декабрь куни “Ҳуқуқий тарғибот ишлари аълочиси” кўкрак нишонининг илк соҳиблари эълон қилинди.

Бугун Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида бўлиб ўтган байрам тадбирида ушбу мукофотларни Адлия вазири Р.Давлетов ўз эгаларига тантанали равишда топширди.

Қувонарлиси шундаки, тақдирланганлар сафида Давлат божхона қўмитасининг Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бўлими бош инспектори Тангриев Ҳусан Шодиевич ҳам бор.

Шубҳасиз, ушбу мукофотни давлат божхона хизмати органлари томонидан ахолининг ҳуқуқий онгги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш бўйича замонавий ва халқчил усулларни қўллаган ҳолда манзилли ва предметли тарзда амалга оширилаётган тарғибот тадбирларига берилган баҳо деб қабул қиламиз.

5.12.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг