Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Сайёр қабул - халқ билан мулоқотнинг самарали формати!
723
Халқ билан мулоқот қилиш, юртдошларимизни ўйлантираётган, кези келганда қийнаётган дарду муаммоларига қулоқ тутиш бугун давлат идоралари фаолиятининг бош мезонига айланди.

Қайсидир манзилда бирон бир ташкилот раҳбарининг фуқаролар билан учрашгани ҳақидаги хабарларни ўқир экансиз, Муҳтарам Президентимиз томонидан илгари сурилган “Халқ давлат идораларига эмас, балки давлат идоралари халққа хизмат қилиши керак” тамойил юртдошалримиз ҳаётида ўз аксини топаётганига гувоҳ бўласиз.

Куни кеча Давлат божхона қўмитаси раиси бошчилигида ташкил этилган ишчи гуруҳи томонидан Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг “Сергели” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида оммавий қабул ва бевосита фуқаролар билан жонли мулоқот ташкил қилинди.

Бу гал ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари товарлар экспорти, технологик жиҳозлар ва транспорт воситалари импортига доир саволлар, давлат божхона хизмати органларига ишга қабул қилиш, тикланиш, шунингдек бир ҳудуддан бошқа ҳудудга ротация қилишга доир масалалар билан бевосита Давлат божхона қўмитаси Раисига мурожаат қилиш имкониятига эга бўлишди.

Мурожаатларнинг аксарияти эса жойида ижобий ҳал қилинди. Масалан, фуқаро Шоира Отабекованинг қизи божхона органлари хизматига қайта тикланадиган бўлди.

1998 йилда божхона органларида хизматни ўташ вақтида қаҳрамонларча ҳалок бўлган Қўлдошали Рўзибоевнинг турмуш ўртоғи ҳам оммавий қабулда иштирок этиб, ўғли Жавоҳир Эргашевнинг отаси изидан бориб, божхона ходими бўлиш истагида эканлигини билдирди.

Қабулда иштирок этган Атамурот Асанов ва Азамат Ибраимовларнинг ҳам мурожаати ижобий ҳал қилиниб, божхона органлари хизматига қайта тикланадиган бўлди.

Оммавий қабул давомида ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари ва фуқаролардан соҳа фаолиятини янада такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва ташаббуслар ҳам билдирилди.

Умумий ҳисобда шу куни Давлат божхона қўмитаси Раиси 40 нафардан зиёд фуқароларни бирма-бир қабул қилиб, уларнинг мурожаатларида кўтарилган масалаларни қонуний тартибда кўриб чиқиш учун масъул ходимларга кўрсатма ва топшириқлар берди.

Таъкидлаш жоизки, йил бошидан буён Давлат божхона қўмитасига жисмоний ва юридик шахслардан 2.8 мингдан ортиқ мурожаатлар келиб тушиб, фуқароларнинг таклиф ва мурожаатлари ўз вақтида кўриб чиқилган.

Бугунги кунда чет эл билан ҳамкорликда ишлаётган тадбиркорларимиз учун қулай божхона хизматларини ташкил этиш муҳим ахамият касб этмоқда. Хусусан, бу борадаги қонун ва қонун ости хужжатларининг йилдан йилга тобора такомиллашиб бораётгани ҳам уларнинг фаолиятида кўплаб қулайлик яратмоқда. Сайёр қабулда иштирок этиб, янгиликлардан хабар топган тадбиркорлар ҳам буни алоҳида таъкидлашди.

Давлат божхона қўмитаси раҳбариятининг сайёр ва оммавий қабуллари республикамизнинг барча вилоятлари бўйлаб давом этмоқда.

6.12.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг