Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ёш божхоначилар ўртасида иншолар танлови ўтказилди
431
Мамлакатимизда сўнгги йилларда Қуролли Кучлар тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар юртимиз тинчлиги, ҳудудий яхлитлиги, сарҳадларимиз дахлсизлиги ва халқимиз осойишталигини таъминлашга хизмат қилаётгани таъкидланди. Миллий армия жамиятнинг ажралмас қисми, ўсиб келаётган ёш авлод ва ҳарбий хизматчиларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларнинг фаол ҳаётий позициясини мустаҳкамлашга хизмат қилувчи етакчи институтга айланмоқда.
Ёш божхоначилар ўртасида иншолар танлови ўтказилди

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи ташаббуси билан юртимизда ҳарбий хизматчилар ўртасида “Мардлар қўриқлайди ватанни” мавзусида иншолар танлови мунтазам ўтказиб келинмоқда.

Куни кеча, айни шу мавзудаги иншолар танлови Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси ходимлари ўртасида хам бўлиб ўтди. Вилоят Ёшлар иттифоқи билан ҳамкорликда ташкил этилган мазкур танловда Термиз Давлат университети мутахассислари ҳулосасига кўра, Божхона назоратини ташкил этиш бўлими инспектори М.Пўлатов биринчи, Ф.Самадов иккинчи, Ш.Расулов учинчи ўринни эгалладилар.

Танлов сўнгида ғолиблар диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирланди.

7.12.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг