Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Термиз ва Ҳайратон ўртасида меморандум имзоланди
419
Жорий йил 11 август куни Термиз шаҳар хокими Исроил Худойбердиев ва Ҳайратон шаҳар мэри Амири Абдул Рауф ўртасида савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорлик тўғрисида Ўзаро англашув Меморандуми имзоланди.
Термиз ва Ҳайратон ўртасида меморандум имзоланди
Термиз ва Хайратон раҳбарлари Ташқи ишлар вазирлигининг Сурхондарё вилояти Термиз шаҳридаги ваколатхонсида ташкил этилган имзолаш маросимида Термиз шаҳар ҳокимлиги ва Ҳайратон шаҳар мэрияси вакиллари, икки вилоят божхона бошқармалари бошлиқлари ҳамда ишбилармон доира вакиллари иштирок этишди.
 
Меморандумга кўра, эндиликда томонлар ҳамкорликни ривожлантиришнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилиш учун маҳаллий ҳокимият органлари вакиллари, ишбилармон доира ва бошқа ташкилотлар вакиллари иштирокида мунтазам равишда ҳамкорлик учрашувларини ўтказишга келишишди.

Туризм соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида сайёҳлик компаниялари ва вакилларининг ўзаро ташрифларини ташкил этиш ва афғонистонлик болаларнинг Термиздаги “Аму-Соҳил” халқаро болалар оромгоҳида дам олишларини ташкил этишга келишиб олинди.

Бундан ташқари, томонлар спорт тадбирлари, мусобақалар ва машғулотларни биргаликда ўтказишга ҳамда миллий маданий марказлари томонидан маданият арбобларининг ўзаро алоқаларини йўлга қўйиш алоҳида эътиборга олинди.

Тадбир давомида икки мамлакат тадбиркорлари ҳам сўзга чиқишди ва ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олишди.

Азизжон Абдулфаизов

Сурхондарё вилояти

божхона бошқармаси

Ахборот хизмати ходими

14.08.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг