Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Урганч халқаро аэропортида инвесторлар учун алоҳида йўлак ташкил қилинди
1120
Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан олиб борилаётган ислоҳотлар айниқса, иқтисодий барқарорликни таъминлаш, янги ишлаб чиқариш корхоналарини очиш, чет эл инвестицияларини жалб қилиш, иқтисодий самарадорлиги юқори бўлган лойиҳаларни амалга ошириш борасидаги ишлар хорижлик экспертлар, ишбилармон доира вакиллари томонидан юксак баҳоланаяпти. Инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича энг қулай шарт-шароитлар яратиш учун қатъий ва изчил қадамлар қўйилмоқда.
Урганч халқаро аэропортида инвесторлар учун алоҳида йўлак ташкил қилинди

Президентимиз раҳбарлигида 2018 йил 26 июль куни “Хорижий инвестициялар иштирокидаги лойиҳаларни амалга ошириш, бу борадаги қолоқликларни бартараф этиш, сармояларни ўзлаштиришни жадаллаштириш масалалари тўғрисида” ўтказилган кенгайтирилган тарздаги видеоселектор йиғилишида тегишли вазирлик, қўмита ва ташкилотларга бир қатор топшириқ ва кўрсатмалар берилган эди.

Жумладан, мамлакатимизга ташриф буюраётган инвесторларни кутиб олиш бўйича механизм ишлаб чиқиб, инвесторлар учун аэропортларда алоҳида йўлак ташкил этиш борасида берилган топшириқлар ижроси юзасидан Хоразм вилоят божхона бошқармаси томонидан бир қатор таклифлар ишлаб чиқилиб, Хоразм вилоят ҳокимлиги ҳамда “Урганч халқаро аэропорти” маъмуриятига тақдим қилинди.

Мазкур таклифлар инобатга олиниб, яқинда вилоятга ташриф буюрадиган инвесторлар учун “Урганч халқаро аэропорти”нинг “CIP” залида уларни кутиб олиш учун алоҳида йўлак ташкил қилинди ҳамда уларга “CIP” залда бепул хизматлар кўрсатилиши йўлга қўйилди.

Айни пайтда инвесторларни юқори савияда кутиб олиш, уларда мамлакатимизга ташрифининг илк дамлариданоқ яхши таассуротлар қолдириш мақсадида ушбу залда божхона назорати ва расмийлаштирувини тезкорлик билан амалга ошириш учун чет тилларини пухта ўзлаштирган божхона ходимлари бириктирилди.

Дарҳақиқат, бундай эътибор ва муносабатлар инвестициявий ҳамкорлик кўламини кенгайтиришга хизмат қилиши, шубҳасиз. 

 Хоразм вилояти

божхона бошқармаси

Ахборот хизмати   

14.08.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг