Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Жўнатмалардаги психотроп дори воситалари манзилига етиб бормади
308
Амалдаги тартибларга кўра, гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни халқаро почта жўнатмалари орқали жўнатиш тақиқланган. Аммо шунга қарамай почта жўнатмалари орқали таркибида психотроп ва наркотик моддалар мавжуд бўлган дори воситаларини жўнатиш ҳолатлари тез-тез учрамоқда.
Жўнатмалардаги психотроп дори воситалари манзилига етиб бормади

Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг “Бош почтампт” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари таркибида психотроп ва гиёҳвандлик моддалари мавжуд бўлган дори воситалариниг республикамизга ноқонуний олиб кирилишига доир навбатдаги божхона қоидабузарликларини фош қилишди.

Хориждан фуқаро К.Г.  номига келган почта жўнатмаси божхона кўригидан ўтказилганида,   божхона декларациясида кўрсатилмаган, таркибида  психотроп моддаси мавжуд бўлган 50 дона “Paramol Af and Shiul” ва 20 дона “Dexamol Cold” номли дори воситалари борлиги аниқланди.

Шунингдек, фуқаролар Н.Ш., Х.Х. ва С.В. номига келган почта жўнатмасида таркибида психотроп ва гиёҳванд моддалари бўлган 25 дона “Bondormin”, 24 дона “Rokacet plus” ҳамда 30 дона “Tramadex OD 100” номли дори воситалари борлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

9.12.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг