Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхона расмийлаштируви учун қайси постда қанча вақт сарфланмоқда? Ноябрь ойи натижалари билан танишинг!
194
Давлат божхона қўмитаси томонидан Давлат очиқ маълумотлар порталида ташқи иқтисодий фаолият (ТИФ) иштирокчилари томонидан товар ва транспорт воситаларининг экспорти ва импортида божхона расмийлаштируви учун сарфланган ўртача вақти ҳақидаги маълумотлар эълон қилинди.

2019 йил ноябрь ойи якунлари бўйича божхона постлари кесимида эълон қилинган рейтинг қуйидагича:

Экспорт

“Қоровулбозор” ТИФ божхона пости – 8 дақиқа 53 сония.
“Андижон” ТИФ божхона пости – 9 дақиқа 35 сония;
“Ғиждувон” ТИФ божхона пости – 13 дақиқа 8 сония;

Тўлиқ рўйҳат билан ушбу саҳифа орқали танишиб чиқишингиз мумкин.


Импорт

“Андижон” ТИФ божхона пости – 16 дақиқа 38 сония;
“Муборак” ТИФ божхона пости – 25 дақиқа 51 сония;
“Қамаши-Ғузор” ТИф божхона пости – 35 дақиқа 32 сония.

Тўлиқ рўйҳат билан ушбу саҳифа орқали танишиб чиқишингиз мумкин.

 

9.12.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг