Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“9-декабрь – Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни” муносабати билан кўргазмали семинар бўлиб ўтди
116
Ҳозирда коррупцияга қарши курашиш маълум бир шахслар доирасида эмас, кенг жамоатчилик, давлат ва нодавлат ташкилотлари билан ҳамкорликда ҳал қилиниши даркор бўлган масала эканлиги ўз исботини топмоқда. Албатта, бу чегара ва қолип билмас иллатга қарши курашиш стратегик жиҳатдан ўта мукаммал ва пухта ишлаб чиқилган чора-тадбирларни талаб этибгина қолмасдан юксак маънавий фазилатларни ҳам ўзида мужассам этишга ундайди.
 “9-декабрь – Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни” муносабати билан кўргазмали семинар бўлиб ўтди

Ана шу мақсадда Андижон вилояти божхона бошқармасида “9-декабрь халқаро коррупцияга қарши курашиш куни” муносабати билан Андижон вилояти прокуратураси, Адлия бошқармаси, Жиноят ишлари бўйича вилоят суди мутахассис ходимлари ҳамда оммавий ахборот воситалари иштирокида кўргазмали семинар бўлиб ўтди.

Семинарда Андижон вилояти божхона бошқармаси бошлиғи Э.Райхонов сўз олиб, Муҳтарам Юртбошимизнинг жорий йил 27 май куни ПФ-5729 сонли “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони мазмун-моҳияти, ундан кўзланган асосий мақсад коррупцияга қарши курашиш тизими самарадорлигини ошириш, энг юқори даражадаги қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш, мамлакатнинг халқаро майдондаги ижобий обрў-эътиборини оширишга қаратилганлиги хақида сўз юритди.

Шунингдек, Фармон билан 2019−2020 йилларда коррупцияга қарши курашиш давлат дастури қабул қилинганлиги, Олий Мажлис Сенати раиси бошчилигидаги Коррупцияга қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссиясининг янгиланган таркиби тасдиқланганлиги ҳамда Давлат божхона қўмитасининг 2019 йил 31 майдаги 159-сонли буйруғи билан Давлат божхона қўмитаси ва ҳудудий бошқармаларда Коррупцияга қарши курашиш бўйича комиссиялар ташкил этилганлигига алоҳида тўхталиб ўтди.

Семинар давомида ташриф буюрган мутахассислар ҳам Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев ташаббуси билан қабул қилинган “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуни тўғрисида нутқ сўзлаб, коррупция ҳар бир мамлакат ижтимоий-иқтисодий тараққиёти учун улкан таҳдид бўлиб, у жамиятнинг маънавий-ахлоқий асосларини емириши, одамларнинг давлатга, бошқарув идораларига ишончини сўндириши, ислоҳотлар ғоясини обрўсизлантириши, фуқароларнинг жамият ва давлат ишларини бошқаришдаги иштирокига салбий таъсир кўрсатишини энг асосийси эса одамларнинг халқнинг олиб борилаётган сиёсатлардан норозилигига сабаб бўлишини таъкидлаб, аниқ мисоллар билан келтириб ўтдилар.

Семинар якунида бошқарма бошлиғи Э.Райхонов муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан олиб борилаётган одилона сиёсат замирида халқимиз фаровонлиги ва ёшларимизнинг бахтли келажаги мужассам эканлиги ҳеч кимга сир эмаслиги, фарзанд - оила қувончи. Шунингдек, ҳар бир ота-она ўз фарзандининг бахтли, саодатли, халқ эътиборидаги, ардоғидаги инсон бўлишини хоҳлаши, бу йўлда улар кеча-ю кундуз тинмай меҳнат қилганлиги ва биз божхончилар ҳам ўз ота-оналаримиз қолаверса Президентимиз, Ватанимиз бизга билдирган ишончни оқлашга мажбур эканлигимизни айтиб ўтди.

9.12.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг