Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Миллий кинология марказида Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси қабул қилинганлигига 27 йил тўлганлиги муносабати билан тантанали тадбир бўлиб ўтди
484
Тадбирнинг тантанали очилиш маросими давлатимиз мадҳияси садолари остида бошланди.
Миллий кинология марказида Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси қабул қилинганлигига 27 йил тўлганлиги муносабати билан тантанали тадбир бўлиб ўтди

Тадбирни кириш сўзи билан очар экан, Миллий кинология маркази директори А.Турсунов 1992 йил 10 декабрь «Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинган кун  эканлигини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси қабул қилинганлигига ҳам 27 йил тўлганини таъкидлади.

Шу муносабат билан Миллий кинология марказида “Биз соғлом турмуш тарафдоримиз” шиори остида ўтказилган спорт мусобақаси ғолибларини тақдирлаш ҳамда 5 нафар Мудофаа вазирлигининг кинологлари ўқув курсини муваффақиятли якунлаганлиги муносабати билан дипломларни тантанали топшириш маросими бўлиб ўтди.

Мазкур мусобақада ходимлар ва тингловчилар спортнинг “стол тенниси”, шахмат, шашка ҳамда  енгил ва оғир атлетика бўйича ўзаро беллашдилар.  Мусобақа натижаларига кўра ғолиблар муносиб тақдирланди.

10.12.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг