Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Миллий кинология марказида “Мастер класс” маҳорат машғулоти ўтказилди
170
Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 декабрдаги 1029-сон қарори талалаблари асосида ҳозирда Миллий кинология Марказида мунтазам равишда ўқув курслари ташкил этилиб келинмоқда.
Миллий кинология марказида “Мастер класс” маҳорат  машғулоти ўтказилди

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардия ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳамда Давлат божхона қўмитасининг ҳудудий бошқармалари кинологлари бошланғич тайёргарлик, малака ошириш ва қайта тайёрлаш, шунингдек, Арманистон Республикаси божхона хизматининг 2 нафар ходимлари “Инструкторларни тайёрлаш” ўқув курсларида таҳсил олмоқда.

Ушбу ўқув курсларида таҳсил олаётган кинологларга халқаро тажрибалардан келиб чиқиб, Марказнинг малакали инструкторлари томонидан гиёҳвандлик воситалари ва портловчи моддаларни хизмат ити ёрдамида қидириб топишга ўргатишнинг янги услублари бўйича “Мастер класс” маҳорат  машғулотлари ўтказилди.

Машғулот жараёнида гиёҳвандлик воситалари ва портловчи моддаларни хизмат ити ёрдамида қидириб топишга ўргатишнинг долзарблигидан келиб чиқиб, хизмат итларини объектларга қўллаш жараёнида юзага келиши мумкин бўлган муаммолар ва уларни ҳал этишни янги услублари амалий машғулотлар орқали кўрсатиб берилди. 

Бу эса келгусида кинологларни ушбу йўналишда фаолият олиб бориш жараёнида ўз самарасини беради.

 

 

 

10.12.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг