Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Коррупцияга қарши кескин курашайлик!
73
Хабарингиз бор, 9 декабрь – Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни. Айнан ушбу кунда коррупция билан боғлиқ қонун бузилишлари, уларни аниқлаш ва чек қўйиш, бунга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш борасида олиб борилган профилактик тадбирлар таҳлили эътибор марказида бўлади. Бу орқали орқали албатта аҳолининг ҳуқуқий саводхонлиги янада оширилади.

Сана муносабати билан Жиззах вилояти божхона бошқармасида тадбиркорлик субъектлари вакиллари ҳамда бошқарма ходимлари иштирокида учрашув ташкил этилди.

Тадбирда божхона органларида коррупцияга қарши кураш бўйича олиб борилаётган ишлар ва уларнинг ижобий самараси алоҳида таъкидланди. Шунингдек, Жиззах вилояти божхона бошқармаси Ўз хавфсизлик гуруҳи томонидан 2019 йилнинг шу даврига қадар олиб борилган профилактик ишлар таҳлилига ҳам эътибор қаратилди.

Учрашув давомида, коррупцияга қарши курашиш бўйича Давлат божхона қўмитасининг 11-08 ҳамда бошқарманинг (72) 223-28-39 рақамли “Ишонч телефони” йўлга қўйилганлиги ва мавзуга оид бирор бир муаммоли вазият юзага келганда бемолол боғланиш мумкинлиги эслатиб ўтилди.

Давра суҳбатида иштирокчиларга божхона соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар, тадбиркорларга яратиб берилаётган енгилликлар ва коррупциянинг аянчли оқибатлари акс эттирилган видеолавҳа йиғилганлар эътиборига ҳавола этилди.

9.12.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг