Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхона институти курсантлари армрестлинг турнирида муносиб иштирок этди
639
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича бешта муҳим ташаббуси ҳамда ёшлар ўртасида жисмоний тарбия ва спортни кенг оммалаштириш мақсадида Ўзбекистон армрестлинг федерациясининг 2019 йилги спорт календарь режасига мувофиқ 6-7 декабрь кунлари Тошкент шаҳар очиқ чемпионати бўлиб ўтди.
Божхона институти курсантлари армрестлинг  турнирида муносиб иштирок этди

Бўлиб ўтган мазкур мусобақада 120 та иштирокчилар, хусусан спорт усталари, жаҳон чемпионлари орасида Божхона институти жамоаси ҳам иштирок этди.

Мусобақа натижаларига кўра Божхона институти курсантлари Шавкат Қобилов фахрли иккинчи ўринни, Достон Явкачев ва Дилшод Соатовлар фахрли учинчи ўринни қўлга киритишди. Мусобақада муносиб иштирок этган жамоамиз аъзолари Армрестлинг федерацияси томонидан фахрий ёрлиқ, медаллар ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

11.12.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг