Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Учувчисиз учиш аппаратини ноқонуний олиб ўтаётган фуқаро фош этилди
314
Божхона қонунбузилиши ҳолатларига қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
Учувчисиз учиш аппаратини ноқонуний олиб ўтаётган фуқаро фош этилди

Жумладан, Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси Болдир темир йўл чегара божхона постига қўшни мамлакатдан кириб келган йўловчи поезди белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада, поездда йўловчи сифатида келаётган фуқаро Р.Х.нинг юклари орасида оғзаки сўровда маълум қилинмаган ва тегишли ҳужжатлари бўлмаган  1 дона учувчисиз учиш аппарати борлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

11.12.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг