Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Cнайпер милтиғининг нишонга олиш “оптик нишони”ни олиб киришга уринган шахслар фош бўлди
405
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 246-моддасига биноан божхона назоратини четлаб ёки божхона назоратидан яшириб, декларациясиз қурол-яроқ ва ўқ-дориларни Ўзбекистон Республикасининг божхона чегарасидан ўтказишга бўлган уринишлар учун жиноий жавобгарлик белгиланган.
Cнайпер милтиғининг нишонга олиш “оптик нишони”ни олиб киришга уринган шахслар фош бўлди

Шунга қарамай айрим фуқаролар томонидан қурол-яроқ, ўқ-дориларнинг божхона чегаралари орқали ноқонуний олиб ўтишга бўлган уринишлар ҳамон кўзга ташланмоқда.

Жумладан, Тошкент вилояти божхона бошқармаси “С.Нажимов” чегара божхона постига қўшни давлатдан пиёда кириб келган фуқаро Д.Ё. нинг юклари белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада, ушбу шахс йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган ва божхоначиларнинг оғзаки сўровида маълум қилинмаган 1 дона “Драгунов снайперлик милтиғи”нинг оптик нишонга олиш мосламасини яшириб олиб ўтаётганлиги фош қилинди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

11.12.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг