Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Мадҳиямиз - фахримиз!
391
Ҳар тонг давлатимиз мадҳияси садолари остида янги кунни кутиб олар эканмиз унинг ҳар бир чуқур маънога эга сатри, мардонавор ва соҳир оҳанги бизни сеҳрлаб қўяди, қалбимизда Ватанимиздан фахрланиш, бугунимиздан шукроналик ва эртамизга улкан ишонч ҳиссини жўш урдиради.
Мадҳиямиз - фахримиз!

1992 йил 10 декабрда “Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси тўғрисида”ги Қонун имзоланди.

Ўзбекистон Қаҳрамони, халқ шоири Абдулла Орипов шеъри, Ўзбекистон халқ артисти, атоқли композитор Мутал Бурҳонов мусиқаси асосида яратилган мадҳиямизда мусаффо осмонимиз, бахтли ва фаровон ҳаётимиз, халқимизнинг асрий орзулари, келажакка ёруғ умиди ва мустаҳкам ишончи теран ифодаланган.

Мазкур кун Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан ҳам муносиб кутиб олинди. Эрта тонгдан бошқарма ходимлари саф тортишиб давлатимиз мадҳиясини тантанали куйлашиб, ушбу сеҳрли куй тарихи ва ижодкорлари тарихини эслаб ўтишди.

Таъкидлаш жоизки, бу қўшиқ она Ватанимиздан ғурурланишга, мустақиллигимизни мустаҳкамлашга, бугунимизнинг қадрига етишга, янги марраларни забт этишга ундайверади.

11.12.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг