Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Миллий кинология марказида Ҳамкорлик меморандуми имзоланди
302
Миллий кинология марказида Самарқанд ветеринария медицинаси институтининг ўқув ишлари бўйича проректори, профессор Бахтиёр Нарзиев иштирокида "Хизмат итларида учрайдиган касалликлар, даволаш ва уларни олдини олиш" мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.
Миллий кинология марказида Ҳамкорлик меморандуми имзоланди

Тадбирда Миллий кинология маркази раҳбарияти, шахсий таркиб ва тингловчилар иштирок этишди. Шунингдек, тадбир давомида профессор Б.Нарзиев томонидан хизмат итларида учрайдиган касалликларни даволаш юзасидан амалий машғулотлар ўтказилди.

Тадбир якуни бўйича, Давлат божхона қўмитаси Миллий кинология маркази ҳамда Самарқанд ветеринария медицинаси институти ўртасида ҳамкорлик қилиш тўғрисида  меморандум  имзоланди.

Мазкур меморандумда Самарқанд ветеринария медицинаси институти билан ҳамкорликда амалга оширилиши лозим бўлган ишлар белгилаб олинди.

Хусусан, кинология соҳасида ўқув-ўргатув, наслчилик ишларини ривожлантириш, зотдор хизмат итларини танлаш, урчитиш, ҳисобини юритиш, озиқлантириш, парваришлаш, сақлаш, профилактика, даволаш ишлари ва Марказ ходимларини Самарқанд ветеринария медицинаси институтида малакасини ошириш ҳамда соҳага оид бўлган бошқа тадбирларни амалга ошириш кўзда тутилди. 

12.12.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг