Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Пиротехника воситалари ҳаётимизга хавф солмасин
218
Пиротехника воситалари савдосига қарши курашиш, шу билан бирга ушбу воситаларнинг инсон саломатлиги ва унинг ҳаётига жиддий хавф туғдиришининг олдини олиш муҳим вазифа.

Шу боис айни кунларда Жиззах вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан вилоятдаги коллеж ва мактабларда ўқувчи ёшлар ўртасида профилактик учрашувлар ташкил этиб келинмоқда.
Бу галги учрашув Жиззах вилояти юридик коллежи ўқувчилари билан бўлиб ўтди. Унда асосий эътибор, пиротехника воситаларидан фойдаланиш натижасида юзага келиши мумкин бўлган салбий оқибатлар, бу каби ҳолатларнинг олдини олишга қаратилди. Шунингдек, мавзуга оид тайёрланган видео лавҳа ҳам йиғилганлар эътиборига ҳавола этилди.
Қолаверса, ўқувчиларни янада ҳушёрликка чорлаш мақсадида Жиззах вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан пиротехника воситаларининг ноқонуний савдосига курашиш йўлида олиб борилган тезкор тадбирлар натижаси ҳақида ҳам маълумотлар берилди.
Ўзаро савол-жавоб, қизғин мулоқот тарзида ўтган учрашув якунида божхона ходимлари ёшларга бу зарарли воситалардан фойдаланмаслик, янги йилни хуш кайфият билан оила даврасида кутиб олиш лозимлиги борасида тушунчалар беришди.

16.12.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг