Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
"Муносабат"да Фармон ижроси муҳокама қилинди
537
Таъкидлаш лозимки, мамлакатимизда тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб этиш учун энг қулай инвестиция муҳитини шакллантириш мақсадида иқтисодиётни либераллаштириш, давлат бошқарувини ислоҳ қилиш, тадбиркорлик субъектлари фаолиятига аралашувни чеклаш, лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини қисқартириш ва соддалаштириш, товарлар (ишлар ва хизматлар)дан эркин фойдаланишни таъминлаш, шунингдек, ҳудудларда зарур инфратузилмани яратиш борасида кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида Инвестиция муҳитини тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 1 августдаги ПФ-5495-сон Фармоннинг мазмун моҳиятини тушунтириш ва кенг тарғиб этиш мақсадида вилоят адлия, божхона, прокуратура органлари ҳамда архитектура ва кадастр ташкилотлари вакиллари иштирокида Хоразм вилоят телерадиокомпаниясида “Муносабат” ток-шоуси бўлиб ўтди.

Фармонга мувофиқ, жорий йилнинг 1 октябридан бошлаб инвестициявий фаолиятни амалга ошириш учун ер участкаларини ажратишнинг янги механизми жорий этилади. Унга кўра, тадбиркорларга ер участкаси 50 йилгача ижарага берилади. Энг муҳими, унда маҳаллий ҳокимликларнинг инвесторлар билан ишлаш бўйича ҳам янги тартиби кўрсатиб ўтилган. Дейлик, инвестор ва тадбиркорлик субъекти давлат органи ёки мансабдор шахс қабул қилган маъмурий ҳужжат асосида иш бошласа, бироқ юқори орган ушбу қарорни ноқонуний деб топса, бу ҳолатда тадбиркорга етказилган зарар тўлиқ қопланиб бериш имконияти яратилди.

Фармонга кўра, давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларини олиб қўйиш тўғрисида қарор қабул қилишдан аввал манфаатдор шахслар билан очиқ муҳокама ўтказилади. Шунингдек, фойда ва ҳаражатлар баҳоланади. Фақат шундан кейингина ер участкаларини олиб қўйиш тўғрисида қарор қабул қилиниши мумкинлиги тўғрисида мутахассислар томонидан батафсил маълумотлар берилди.

Шу маънода фармонда инвесторнинг талаб ва истагига мос қатор кафолат ва имтиёзлар яратилди. Чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар устав фондидаги хорижий инвестициялар улушининг энг кам миқдори 30 фоиздан 15 фоизгача, чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар устав фондининг энг кам миқдори 600 миллион сўмдан 400 миллион сўмгача камайтирилди.
Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга кўп марталик уч йиллик виза олиш имкони яратилди. Чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналарни давлат рўйхатидан ўтказиш учун давлат божи миқдори уч бараваргача туширилди.

Мева-сабзавот маҳсулотларига экспорт контрактларини “Ўзагроэкспорт” АЖ томонидан эълон қилинган нархлардан паст бўлмаган нархлар бўйича тузиш, шунингдек, мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт кантрактини тузмасдан, “Ўзагроэкспорт” АЖ расмий веб-сайтида қайд этилган нархлардан паст бўлмаган нархлар бўйича инвойс асосида божхона расмийлаштирувидан ўтказиш тартиби бекор қилинганлиги;

Давлат божхона хизмати органлари томонидан янги йирик ишлаб чиқариш қувватларини ишга туширишга қаратилган инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш доирасида хориждан олиб келинган товар ва транспорт воситаларини, хом-ашё ва материалларни, технологик асбоб-ускуна ва жиҳозларни қисқа муддатларда тегишли божхона режимларига расмийлаштириб келинаётганлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Божхона кодекси, Солиқ кодекси ва Президент қарорлари асосида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш мақсадида олиб келинган товарларга божхона тўловларидан  берилаётган имтиёзлар тўғрисида батафсил маълумот берилди.

Хоразм вилояти

божхона бошқармаси

Ахборот хизмати   

 

16.08.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг