Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Бўлажак божхоначиларнинг ота-оналари билан мулоқот бўлиб ўтди
341
Муаммоларни бирга ҳал этиш учун бамаслаҳат иш тутиш мақсадга мувофиқдир. Фарзандлари ўқиётган касб ва соҳанинг уларнинг кейинги ҳаётида тутган ўрни борасида фикрлашиш, ўз соҳасига нисбатан меҳри ва қизиқиши қай даражада эканини билиш ота-онанинг ҳам бурчидир, албатта.
Бўлажак божхоначиларнинг ота-оналари билан мулоқот бўлиб ўтди

Куни кеча Самарқанд вилояти божхона бошқармасида Давлат божхона қўмитасининг Божхона институтида таълим олаётган курсантларнинг ота-оналари ва яқин қариндошлари билан учрашув ўтказилди. 

Учрашувда бошқарма бошлиғи ўринбосари Ж.Файзуллаев сўзга чиқиб, Божхона институтида курсантларга таълим олишлари учун яратилган имкониятлар, уларнинг ўқув-тарбиявий ўзлаштириш даражалари ҳақида атрофлича тўхталиб ўтди. Курсантларнинг маънавий-ахлоқий тарбияси, жанговар ва жисмоний тайёргарлигини ошириш, уларда ватанпарварлик фазилатларини шакллантиришда ота-оналарнинг фаоллигини кучайтиришга эътибор қаратиш лозимлигини таъкидлади.

Учрашувда институтдаги шарт-шароитлар, курсант одоби, уларнинг таълим олиши бўйича ҳамкорликдаги ишлар кўлами, олдинда турган вазифалар муҳокама қилинди. Бу борада махсус тайёрланган видеороликлар намойиш этилди.

Учрашувда курсантларнинг ота-оналари томонидан ўзларини қизиқтирган саволларга тўлақонли жавоб берилди.

Тадбир давомида ота-оналар яратилган шарт-шароитлар учун давлатимиз раҳбари ва институт жамоасига ўз миннатдорлигини билдирди.

 

20.12.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг