Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Маҳаллийлаштириш дастури доирасида божхона тўловларини 120 кунгача кечиктириб тўлашга рухсат берилди
346
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 24 августдаги “Давлат ва хўжалик бошқаруви ҳамда маҳаллий ижроия ҳокимияти органларининг ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва саноат тармоқларида кооперация алоқаларини жадаллаштиришнинг янги тизимини жорий этиш бўйича масъулиятини янада ошириш тўғрисида” ПҚ-4426-сон қарори ижроси доирасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 декабрдаги 1009 сон қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, маҳаллийлаштириш дастурига киритилган корхоналар томонидан ўз ишлаб чиқариши учун бутловчи буюмлар, хом ашё ва материалалрни импорт қилишда божхона декларацияси қабул қилинган кундан бошлаб божхона тўловларини (божхона йиғимларидан ташқари) тўлашни 120 кунга кечиктириб тўлашга рухсат берилди.

Мазкур қарор билан Саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурини шакллантириш, амалга ошириш ва ҳисобот тизимини юритиш ҳамда ушбу жараёнда давлат бошқаруви органлари ва лойиҳалар ташаббускорларининг ўзаро ҳамкорлик қилиш тартиби тўғрисида”ги Низом тасдиқланди. Низомга мазкур ҳамкорликни амалга ошириш схемаси илова қилинган.

Унга кўра, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси

импорт ва экспорт қилинган ҳамда республикада ишлаб чиқарилиши ўзлаштирилган маҳсулотларга ўхшаш (ТИФ ТНнинг подсубпозицияси даражасидаги) товарлар импорти тўғрисидаги маълумотларни Ҳисоб палатаси, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Давлат статистика кўмитаси ҳамда жойлардаги ҳудудий бошқармалари орқали Ишчи гуруҳларга тақдим этиб боради.

Товарлар импортига тариф ва нотариф чораларни қўллаш, божхона имтиёзлари, шу жумладан республикада ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилган маҳсулотлар импорти учун мавжуд бўлган божхона имтиёзларининг таҳлили асосида уларни мақбуллаштириш таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиб боради.

ДБҚнинг расмий ахборот каналига уланиш:

https://t.me/joinchat/AAAAAEPOI2xXWGd46M0UPA

20.12.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг