Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Наманганда тадбиркорлар учун семинар ўтқазилди
1137
Наманган шаҳридаги “Ёшлар маркази” кенг миқёсдаги тадбиркорлик субъектлари вакилларини жалб этган ҳолда тадбиркорлик соҳасида қонунийликни мустахкамлаш ва таъминлаш, тадбиркорлар томонидан содир этилаётган хуқуқбузарликларни танқидий муҳокама қилишга қаратилган амалий семинар-йиғилиш бўлиб ўтди.
Наманганда тадбиркорлар учун семинар ўтқазилди

Тадбирда вилоят Савдо-саноат палатаси бошқармаси, прократура, адлия, божхона ва солиқ бошқармасининг масъул ходимлари хамда тадбиркорлар иштирок этишди.

Семинарда вилоят божхона бошқармасининг Божхона тўловлари бўлими бошлиғи Х.Муйдинов иштирок этиб, божхона соҳасида тадбиркорлар томонидан қонун бузилишлари ҳолатларининг сабаблари, уларга яратилаётган имкониятлар ва соҳага оид янги қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун- моҳиятини иштирокчиларга етказди

Шунингдек, тадбиркорларнинг фикр-мулоҳазалари ва таклифларини билдиришлари учун бошқарма эшиклари ҳамма вақт очиқлигини, хар бир мурожаат юқори савияда кўриб чиқилишини таъкидлаб ўтиб, бошқарманинг 0369-234-35-01 “Ишонч телефон” рақамларини эслатиб ўтди.

Наманган вилоят

божхона бошқармаси

Ахборот хизмати

16.08.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг