Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Тадбиркорлар диққатига!
612
Ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари ва божхона расмийлаштируви бўйича мутахассислар диққатига!

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2016 йил 6 апрелда 2773-сон билан рўйхатдан ўтган “Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисида”ги йўриқномага жорий йилнинг  ноябрь ойида киритилган ўзгартиришларга мувофиқ, Электрон божхона юк декларациясининг формати ва тузилишига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Ушбу норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларидан келиб чиқиб, 2020 йил 1 январдан Электрон божхона юк декларацияси мазкур тасдиқланган формат ва тузилишга мувофиқ тақдим этилиши лозим.

Электрон божхона юк декларациясининг янги шаклини Давлат  божхона қўмитасининг расмий веб-сайтида кўчириб олишингиз мумкин.

“Электрон божхона юк декларацияси шакли”

 

25.12.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг