Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Одам савдосига қарши курашиш йўналишидаги фаол тарғибот ишлари учун Давлат божхона қўмитаси Ахборот хизмати тақдирланди
766
Пойтахтимиздаги «City Palace» меҳмонхонасида Республика «Istiqbolli Avlod» ижтимоий-ахборот Маркази томонидан “Оммавий ахборот воситалари эътиборида - одам савдоси муаммоси» мавзусидаги давра суҳбати ташкил қилинди.
Одам савдосига қарши курашиш йўналишидаги фаол тарғибот ишлари учун Давлат божхона қўмитаси Ахборот хизмати тақдирланди

Марказий Осиёда амалга оширилаётган USAID DAR “Одам савдосига қарши курашиш” бўйича лойиҳаси доирасида ўтказилган мазкур тадбирда жамиятимизда хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликсиз муҳитни яратиш борасидан олиб борилаётган ишларга ҳам алоҳида тўхталиб ўтилди.

Таъкидлаш жоизки, «Istiqbolli Avlod» ижтимоий-ахборот Маркази томонидан давлат ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда одам савдоси, ноқонуний миграция ва зўравонликнинг бошқа кўринишларига қарши курашиш бўйича қатор ижтимоий лойиҳалар амалга ошириб келинмоқда.

2019 йил давомида Миграция бўйича халқаро ташкилоти кўмагида ОАВ (босма нашриётлар, интернет сайтлар) вакилларини кенгқамровли PR-кампанияга жалб этган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг "Одам савдосига қарши курашиш" тўғрисидаги Қонунининг кенг қамровдаги тарғиботи амалга оширилди.

Аҳолини мазкур қонуннинг мазмун-моҳияти бўйича хабардорлигини ошириш мақсадида журналистлар билан «Оммавий ахборот воситалари эътиборида одам савдоси» мавзуида ишчи учрашувлар ўтказилди.

Шунингдек, одам савдоси ва зўравонликнинг бошқа кўринишларига барҳам бериш мақсадида 2019 йил 25 ноябрдан 10 декабрга қадар “Зўравонликсиз оила!” шиори остида «Оиладаги муҳаббат ва ўзаро ҳурматни қадрланг!», «16 кун зўравонликсиз!» мавзусидаги акциялар ҳам жамоатчилик эътиборини тортди.

Давра суҳбати якунида мазкур тарғибот тадбирларида фаол ҳамкорлик олиб борган, шунингдек одам савдосига қарши курашиш йўналишида кенг қамровли тарғибот ишларини амалга оширган бир қатор оммавий ахборот воситалари, давлат органлари вакиллари ва журналистларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Қувонарлиси шундаки, Давлат божхона қўмитаси Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бўлими  бошлиғи Нурбек Саломов ҳам муносиб тақдирланди. Шунингдек, бўлимнинг фаол ходимларига ҳам ташаккурномалар топширилди. 

2019 йил давомида Давлат божхона қўмитаси томонидан одам савдосига қарши курашиш йўналишидаги тарғибот тадбирлари, хусусан, манзилли тарғибот ишларига алоҳида эътибор қаратилди. Республика бўйлаб мазкур йўналишда ўтказилган тадбирлар, учрашувлар юзасидан Давлат божхона қўмитаси веб-сайтида 20 дан ортиқ материаллар эълон қилинди.

26.12.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг