Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Мен божхоначи бўламан!
366
Тошкент вилояти божхона бошқармаси ташаббуси билан Мирзо Улуғбек туманида жойлашган Амир Темур номидаги 112-сонли давлат умумтаълим мактабида Ватанпарварлик ойлиги доирасида “Мен божхоначи бўламан” мавзусида тадбир бўлиб ўтди.
Мен божхоначи бўламан!

Тадбирда бошқарма бошлиғи ўринбосари Р. Хабибов сўзга чиқиб, айни пайтда тизимда хизмат қилаётган ходимларни ижтимоий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш борасида ҳам кенг кўламли ишлар амалга оширилгани, хусусан, пойтахтимиз ҳамда республиканинг турли минтақаларида божхона ходимлари учун барча шароитларга эга хизмат уйлари қуриб топширилгани ҳақида тўхталиб ўтди.

Бундан ташқари ушбу тадбирда бошқарманинг кадрлар бўлими ходими  Давлат божхона қўмитасининг Божхона институтига 2020-2021 ўқув йили учун  божхона иши ва ҳуқуқшунослик таълими йўналишлари бўйича ўқувчиларга тушунтиришлар берди. Мактаб ўқувчиларига келажакда божхоначи деган шарафли касб эгаси бўлишлари учун керакли кўникма ва маслаҳатлар берилди.

Тадбир давомида, ўқувчилар томонидан божхона органлари хизматига қабул қилиш, божхона соҳасига доир энг сўнгги ўзгартиришлар ва бу борада фуқаролар ҳамда тадбиркорлик субъектларига яратилаётган қулайликлар борасида берилган саволларга атрофлича жавоблар берилди.

Шунингдек, Тошкент вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари тақдимот тарзида намойиш этилди.

Ташкил этилган учрашувда фаол иштирок этган ўқувчиларга эсдалик учун бадиий китоблар совға қилинди.

Тадбир якунида бошқарма постларида хизмат олиб борувчи кинолог ходимлар, хизмат итлари ёрдамида ўқув қурол-аслаҳалар, портловчи моддалар намуналарининг намойиши, хизмат итлари билан кўргазмали чиқишлар бўлиб ўтди.

 

26.12.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг