Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Самарқанд халқаро аэропортида парвозлар жадвалини реал вақт режимида кузатиб бориш имконияти яратилди
217
Самарқанд халқаро аэропортида парвозлар жадвалини реал вақт режимида кузатиб бориш имконияти яратилди
Самарқанд халқаро аэропортида парвозлар жадвалини реал вақт режимида кузатиб бориш имконияти яратилди

Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлиги сайтининг интерактив хизматлар бўлимида ҳаракатлар жадвали категорияси орқали Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропорти ва Самарқанд халқаро аэропортлари парвозлар жадвалини реал вақт режимида кузатиб бориш имконияти яратилди.

Ҳозирда ушбу бўлим орқали юқоридаги иккита аэропортнинг халқаро ва маҳаллий йўналишлардаги авиақатновлари тўғрисида батафсил маълумот олиш мумкин. Яқин вақт оралиғида эса қолган барча халқаро аэропортлар парвозлар жадвалини ҳам кузатиб бориш имконияти яратилади.

Шунингдек, ушбу бўлимдан йўловчилар “Тошкент” автовокзалидан амалга оширилаётган шаҳарлараро ва халқаро йўналишлардаги автобус қатновлари тўғрисида ҳам маълумотлар олиш мумкин. Электрон билетлар бўлимида эса “Тошкент” автовокзалидан ҳаракатланаётган шаҳарлараро маҳаллий йўналишлардаги автобус қатновларига чипталарни онлайн харид қилиш имконияти мавжуд. Ҳозирда мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан чипталарни онлайн харид қилиш имкониятини тақдим этиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Бундан ташқари, ушбу бўлимда “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ нинг маҳаллий ва халқаро йўналишлардаги поездлар ҳаракат жадвалини ҳам кузатиш имконияти бор.

Автотранспортда халқаро юк ташув хизматлари билан шуғулланувчиларга қулайлик яратиш мақсадида хорижий, кўп томонлама рухсатномаларга миллий ташувчилардан буюртмаларни онлайн тарзда қабул қилиш тизими йўлга қўйилди. Халқаро йўналишда юк ташиш учун лицензияга эга бўлган ташувчилар энди pеспубликамизнинг исталган ҳудудидан, ўзи учун қулай бўлган вақтда аризаларни электрон тарзда жўнатиш имконига эгадир.

2020 йилнинг январь ойидан эса автомобиль транспортида йўловчиларни ҳамда юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини амалга ошириш учун лицензия ва лицензия карточкаларини электрон шаклда расмийлаштириш тизими ишга туширилади.

Самарқанд вилояти ҳокимлиги

26.12.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг