Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Ишонч телефони”га келиб тушаётган мурожаатлар доимий эътиборда
1443
Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан асос солган халқ билан мулоқот тизими бугун ҳар бир соҳа идоралари фаолиятининг асосий мезонига айланиб улгурди. “Халқ давлат идораларига эмас, балки давлат идоралари халққа хизмат қилиши керак” деган тамойил асосида божхона органларида тизимли равишда ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонун талабларидан келиб чиқиб, мурожаатларда кўтарилган масалалар бўйича таҳлиллар ўтказиш, кўриб чиқиш якунлари бўйича аниқланган асосий камчиликлар ва қоидабузарликларнинг сабабларини бартараф этиш, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини бузилишини олдини олиш масалаларига доимий эътибор қаратилмоқда.

Бугунги кунда божхона органларида жисмоний ва юридик шахсларга янада қулайлик яратиш мақсадида фаолиятнинг барча йўналишлари бўйича   50 та электрон ахборот тизимлари ҳамда 13 та электрон интерактив хизматлари амалиётга жорий этилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5414-сон Фармони талаблари асосида жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлашни такомиллаштириш борасида Давлат божхона қўмитасида сутка давомида ишловчи қисқа 1108 рақамли “Ишонч телефони” маркази жорий этилиб, 2018 йилнинг 15 сентябрь кунидан фаолият олиб бормоқда.

Ушбу Марказ фаолиятини ташкил этишдан мақсад:

- Давлат божхона хизмати органлари ходимлари томонидан мамлакатимиз иқтисодиётига инвестицияларни жалб қилиш жараёнида фаол иштирок этиш  ва божхона органларига юклатилган вазифаларни бажаришда турли сансалорликлар, хизмат вазифаларини суиистеъмол қилиш, коррупция ва бошқа ножўя хатти-ҳаракатлар содир этилишини олдини олиш ва фош этиш;

- содир этилган ёки содир этишга тайёргарлик кўрилаётган ҳуқуқбузарлик ва жиноят ҳолатлари ҳақида маълумотлар олишда жамоатчилик билан яқин муносабатларни йўлга қўйиш, хусусан фуқаролар ўзини ошкора этишни хоҳламаган вазиятларда махфий ахборот ва хабарлар қабул қилиш;

- фуқаролардан ҳуқуқбузарлик ва жиноят ҳолатлари тўғрисидаги маълумотларни тезкор қабул қилиш бўйича зарур шарт-шароитлар яратиш
ва тегишли чора-тадбирлар белгилашдан иборат.

2019 йилнинг ўтган даври мобайнида ДБҚ  “Ишонч телефони” марказига 1080 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, шундан, 790 таси (73%)  божхона назорати ва расмийлаштируви ҳамда божхона тўловларидан имтиёз олиш масаласида, 79 таси (7,3,%) чегарада олиб қўйилган товарларни қайтиб олиш, 52 таси (4,8%) ходимларнинг хатти-ҳаракатлари бўйича, 43 таси (3,9,%) электрон дастурдаги муаммолар юзасидан, 116 таси (10,7,%) бошқа масалалардаги мурожаатларни ташкил этди.

Мазкур мурожаатларнинг 321 таси (29,7%) қаноатлантирилди, 689 таси (63%) бўйича амалдаги қонун ҳужжатлари талаблари тушунтирилди, 33 таси (3 %) рад этилди, 37 таси (0,6%) кўриб чиқилмоқда.

11-08 қисқа рақамли ишон телефони орқали мурожаат қилган фуқароларнинг мурожаатларида кўтарилаётган масалаларга тезкорлик билан муносабат билдирилиб, муаммоли масалаларни шу вақтнинг ўзида ҳал этилишига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

 

28.12.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг