Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Бухорода янги йил шукуҳи
297
Янги йил ! Ушбу байрам умр дафтаримизнинг яна бир варағини якунлаб, янги варағига ўтишимизни, янгича таассурот, янгича орзу-ҳаваслар ила янги йилни бошлашимизни билдирувчи ажиб байрамдир.
Бухорода янги йил шукуҳи

Ёшу-қариларни янада яқинлаштирувчи, болаликнинг тотли дамларини ёдга солувчи, дастурхон бошида қариндош уруғларни, дўст биродарларни бирлаштирувчи ажиб бир тантана.

Ушбу байрамни божхона ходимлари ҳамда уларнинг оила аъзолари ҳам муносиб кутиб олишлари мақсадида, бир қатор ташкилий тадбирлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, куни кеча бошқарма Раҳбарияти ва Касаба уюшмаси ҳамкорлигида янги йил байрами арафасида божхона ходимлари ва уларнинг оила аъзоларининг маънавий ва маданий ҳордиқ чиқаришлари учун Бухоро вилояти Қўғирчоқ кинотеатрида “Заррин қор” номли саҳна кўриниши намойиш этилди.

Саҳна кўриниши якунида эса, ташриф буюрган болажонларнинг янги йил ҳақидаги шеър ва қўшиқлари тингланиб, уларга янги йил совғалари улашилди.

31.12.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг