Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Гулистонда янги йил шукуҳи
417
Байрамлар ҳамиша кишига шодлик, кўтаринки кайфият бағишлайди. Айниқса, янги йил байрамининг завқи ва шукуҳи ўзгача.
Гулистонда янги йил шукуҳи

Катта-ю кичик,  севимли болажонларимиз янги йилни интиқлик билан кутадилар. Чунки бу байрам кичкинтойларга бир олам қувонч ва шодлик улашади. Янги йилнинг азиз меҳмонлари Қорбобо ва қорқиз ҳамда эртак қаҳрамонлари билан арча атрофидаги учрашувлар, турли ўйинлар, совға-саломлар болаларнинг ёдларида бир умр сақланиб қолади.

Янги йил байрами арафасида Сирдарё вилоят ҳокимлиги ва Сирдарё вилояти божхона бошқармаси ҳамкорлигида Гулистон шаҳридаги “Болалар шаҳарчаси”да тарбияланувчилар учун хайрия тадбири ўтказилди.

Вилоят ҳокими ўринбосари Д.Мадримов ва вилоят божхона бошқармаси бошлиғи Ш.Хайруллаев болажонларни қутлашар экан, юртимизда Муҳтарам Юртбошимиз томонидан болаларга кўрсатилаётган улкан ғамхўрлик ва саховат хусусида тўхталиб ўтишди.

Тадбир давомида болажонларга бадиий китоблар, ўқув қуроллари ва янги йил совғалари топширилди.

Тарбияланувчилар ижросидаги гўзал куй-қўшиқлар, шеърлар ва монологлар, Қорбобо ва қорқизнинг чиқиши тадбирга ўзгача файз берди ва барчанинг олқишига сазовор бўлди.

1.01.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг