Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Давлат божхона қўмитаси Божхона институтига 2020/2021-ўқув йили учун абитуриентлар танлови давом этмоқда
631
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси қошидаги Божхона институтига кириш истагини билдирган абитуриентлардан аризалар қабул қилиш жорий йилнинг 1 январидан 1 апрелига қадар амалга оширилади.

Номзодларга қўйиладиган асосий талаблар:

Тошкент шаҳрида доимий рўйхатда турувчи ҳамда ўрта, ўрта-махсус, касб-ҳунар таълими маълумотига эга бўлганлар ёки  Тошкент шаҳрида жойлашган мактаб, академик лицей, касб-ҳунар коллежларни 2020 йилда битирувчи ўқувчилар бўлиши лозим;

ҳарбий хизматни ўтамаганлар – 17 ёшдан 21 ёшгача бўлиши лозим(шу жумладан қабул йилида 17 ёшга тўладиганлар ҳам);

ҳарбий офицерлар таркиби унвонларига эга бўлмаган ҳарбий хизматчилар ёки ҳарбий хизматни ўтаганлар – 18 ёшдан 25 ёшгача бўлиши лозим;

номзодларнинг бўйи ўғил болалар учун – 165 см, қиз болалар учун – 160 см.дан паст бўлмаслиги лозим;

Институтга ўқишга кириш учун аризалар 1 январдан 1 апрелга қадар қабул қилинади.

Юқоридаги талабларга жавоб берувчи, тест натижаларига кўра қабул квотаси – 150 нафар курсантлар сафидан жой олишига ишонган билимли абитуриентлар паспорт, туғилганлик тўғрисида гувоҳнома ва маълумотни тасдиқловчи диплом, шаҳодатномаларининг асли билан Кадрлар бўлимига мурожаат қилишлари мумкин.

 

“Тошкент-АЭРО” ихтисослаштирилган божхона комплекси

Кадрлар бўлими

Тел: (78)120-86-30, (78)120-86-35

Мўлжал: “Ислом Каримов” номидаги Тошкент халқаро аэропорти

13.01.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг