Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ватанпарварлик – миллий юксалиш кафолати!
346
Мамлакатимизда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил топганлигининг 28 йиллиги ҳамда 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан “Ватарпарварлик ойлиги” доирасида тадбирлар қизғин давом этмоқда.
Ватанпарварлик – миллий юксалиш кафолати!

Ойлик доирасида Самарқанд шаҳридаги Марказий ҳарбий округда ҳарбий қисм, вилоят божхона бошқармаси ва вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси билан ҳамкорликда “Ватанпарварлик – миллий юксалиш кафолати!” мавзусида тарғибот тадбири бўлиб ўтди.

Келажак авлодни миллий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларда ҳарбийликка қизиқиш уйғотиш мақсадида ташкил этилган тадбирда “Қалқон жасорат” мактаби ўқувчилари, коллеж талабалари ҳамда Божхона институти курсантлари иштирок этишди.

Унда ёшлар учун ҳарбий техника ва қуроллар кўргазмаси билан бирга божхона тизимида амалиётда хизмат итларининг гиёҳвандлик воситалари, қурол-яроғ, ўқдори, портловчи моддалар, валюта қимматликларини қидириб топиш маҳоратлари намойиш этилди. Соҳага қизиқиш билдирган ўқувчилар божхоначилар билан суҳбатлашиб, саволларига жавоб олишди. Келажакда божхоначи бўлишни ният қилган ёшлар божхона ходимлари ва уларнинг хизмат итлари билан эсдалик суръатларга тушишди. 

Байрам тадбирлари давом этиб, вилоят божхоначилари Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти ҳамда Самарқанд шаҳридаги 77-сон мактабгача таълим муассасида ҳам бўлишди.

Тадбирда болажонлар божхона ходимларига шеър ва қўшиқлар ижро этиб, байрам билан муборакбод этишди.

13.01.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг