Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Тошкент-Аэро” ИБКда ходимлар ва уларнинг оила аъзолари иштирокида профилактик тадбир ўтказилди
518
Давлат божхона қўмитасининг “Тошкент-Аэро” ихтисослаштирилган божхона комплексида шахсий таркиби ўртасида таъмагирлик, порахўрлик, хизмат ва мансаб ваколати доирасидан четга чиқишлик каби салбий ҳолатларга йўл қўймаслик мақсадида ходимлар ва уларнинг оила аъзолари иштирокида профилактик тадбир ташкил қилинди.
“Тошкент-Аэро” ИБКда ходимлар ва уларнинг оила аъзолари иштирокида профилактик тадбир ўтказилди

Тадбирни очар экан, “Тошкент-Аэро” ИБК  бошлиғи ўринбосари Ф.Максудов Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи давлат органи сифатида мамлакатимиз иқтисодиётини ҳимоя қилиш, давлатлатимиз хавфсизлигини таъминлаш ва республика бюджетини тўлдиришда муҳим роль ўйнашини таъкидлади.

Шахсий таркиб билан ишлаш, ходимларнинг хизматга бўлган масъулиятини янада ошириш, ноқонуний ишлар учун жазонинг муқаррарлигини уларнинг онгига сингдириб бориш, жавобгарлик хиссини ошириш ва хизматга бўлган муносабатни ўзгартириш масаласи энг долзарб вазифалардандир.

Айни пайтда “Тошкент-АЭРО” ихтисослаштирилган божхона комплексида  хизмат қилаётган ходимларнинг ўртача 48 % ини 30 ёшгача бўлган ходимлар ташкил қилади. Ёш ходимларнинг 60 % ининг эса хизматга киришганига ҳали 3 йил ҳам тўлмаган.

Кўриниб турибдики, шахий таркиб орасида ёш ходимлар сонининг ошиб бораётганлиги уларни тўғри йўлга бошлаш, тарбиялаш, хизматда қўникма ҳосил қилиш, Ватанга садоқат билан хизмат қилишга ўргатиш ва хизмат қийинчиликларига чидамли бўлишини тушунтириш, таъмагирлик, порахўрлик, хизмат ва мансаб ваколати доирасидан четга чиқишлик каби салбий ҳолатларга йўл қўймаслик учун доимий тушунтириш ишларини олиб боришни тақозо этади.

Бу йўналишдаги профиклактик чора-тадбирларнинг самарадорлиги ва таъсирчанлигини оширишда эса ходимларнинг ота-оналари, оила аъзоларини ҳам жалб этиш катта аҳамиятга эга.

Контрабанда, диний экстремизм ва терроризмга қарши курашда ёш ходимлардан энг аввало муросасизлик талаб қилинади. Бунинг учун эса огоҳликни ошириб, хизматни доимий равишда ҳушёр ҳолатда олиб бориш лозим.

Ҳозирги кунда божхона ходимлари томонидан контрабанда ва божхона қоидалари бузилишига ҳамда божхона чегаралари орқали товарларни ноқонуний олиб ўтилишига қарши курашиш борасида бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари, маҳаллий ҳокимликлар билан яқиндан ҳамкорлик ўрнатилиб, Ватанимиз сарҳадлари орқали республикамиз ҳудудига қурол-яроқ, наркотик ва психотроп моддалар, диний экстремистик адабиётлар ҳамда сифатсиз товар-моддий бойликларини кириб келишини олдини олиш билан бирга, стратегик аҳамиятга эга бўлган хом ашёлар, озиқ-овқат маҳсулотлари ва бошқа тарихий ахамиятга эга бўлган ёдгорликларни ноқонуний олиб чиқиб кетилишини олдини олинмоқда.

Амалга оширилаётган ислоҳотларни чуқурлаштириш, мамлакатимизнинг янада равнақ топишида фидойи ва ўз касбига садоқатли божхона ходимларининг ҳиссаси катта.

Лекин, афсуски божхона ходимлари орасида юқоридагилардан фарқли ўлароқ давлат манфаатидан ўз манфаатларини устун қўйиб, ноқонуний ишларга қўл ураётган, давлат хизматида бўла туриб, ундан ўзининг ғаразли мақсадларида фойдаланаётган нафс бандалари ҳам учраб турибди.

Жумладан, “Тошкент-Аэро” ИБК томонидан 2018 йилнинг ўтган 7 ой давомида 2 нафар ходимлар салбий сабабларга кўра божхона органларидан бўшатилган.

Ходимлар томонидан ноқонуний ишларга қўл урмаслиги ва интизом бўзилиш холатларини олдини олиш мақсадида 2018 йилнинг ўтган даври мобайнида “Тошкент-АЭРО” ИБК божхона постларида ва бошқарма аппаратида 46 маротаба “ҳуфиёна” ва “ошкора” равишда текширувлар ўтказилди.

Шунингдек, шахсий таркиб билан профилактик суҳбатлар ўтказилиб, уларга ўз хизмат вазифаларини масъулият билан бажариш, мансаб ваколатини суистеъмол қилмаслик, фуқаролар ва ТИФ вакиллари билан хушмуомалада бўлиш, божхона кўриги ва расмийлаштирувини ўтказишда амалда қонунларга қатъий риоя қилиш, порахўрлик ва таъмагирлик каби иллатларга йўл қўймаслик бўйича тегишли кўрсатма ва тушунтиришлар бериб келинмоқда.

Тадбир якунида бир гуруҳ ота-оналар ҳам сўзга чиқиб, ёш ходимларни тўғри йўлга бошлашга қаратилган панд-насиҳатлар беришди.

“Тошкент-АЭРО” ИБК

Ахборот хизмати

17.08.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг