Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ҳужжатдаги тахталар тайёр эшикка айланиб қолди
346
Божхона қонунбузилиши ҳолатларига қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
Ҳужжатдаги тахталар тайёр эшикка айланиб қолди

Жумладан, Бухоро вилояти божхона бошқармаси “Бухоро” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида хорижий мамлакатдан юртимиздаги корхоналарнинг бирига юк машинасида юборилган тахталар белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

Текширув натижасида, ҳужжатларда тахталар кўрсатилган бўлсада, юк машинасида тайёр эшиклар борлиги аниқланди.

Аниқланган товарларнинг умумий қиймати 33 миллион сўмни ташкил қилди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

13.01.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг