Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялашнинг муҳим жиҳатлари” мавзусида илмий-амалий давра суҳбати бўлиб ўтди
294
Божхона институтида курсантларни миллий ғоя ва Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш, уларнинг қалби ва онгига Ватан ҳимояси шарафли ва муқаддас бурч эканини чуқур сингдириш, уларда ён-атрофимиз ва жаҳонда рўй бераётган сиёсий-ижтимоий жараёнларга миллий манфаатларимиздан келиб чиққан ҳолда ёндашиш кўникмаларини, турли ички ва ташқи таҳдидларга қарши мафкуравий иммунитетни шакллантириш мақсадида “Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялашнинг долзарб масалалари” мавзусида илмий-амалий давра суҳбати бўлиб ўтди.
“Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялашнинг муҳим жиҳатлари” мавзусида илмий-амалий давра суҳбати бўлиб ўтди

Мазкур тадбир Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил   13 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 28 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ф-5529-сон фармойиши ижроси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23 февралдаги 140-сон қарори билан тасдиқланган “Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш концепцияси” доирасида ташкил қиилнди.

Илмий-амалий давра суҳбати Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Тошкент давлат юридик университети, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий-техник институти, Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати институти, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари академияси, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги институти билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Унда профессор-ўқитувчилар ва илм-фан фидоийлари томонидан “Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялашнинг мақсади ва вазифалари”, “Баркамол авлод – порлоқ келажак ва тараққиёт гарови”, “Ёшларда ватанпарварлик туйғусини шакллантиришнинг тарихий-ҳуқуқий асослари”, “Ватанпарварликни ривожлантиришда маънавиятни ўрни”, “Ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялашда жисмоний тарбиянинг аҳамияти” мавзуларида маърузалар ўқишди. Давра суҳбати курсантларни миллий ғоя ва Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш, уларнинг қалби ва онгига Ватан ҳимояси шарафли ва муқаддас бурч эканини чуқур сингдириш, уларда ён-атрофимиз ва жаҳонда рўй бераётган сиёсий-ижтимоий жараёнларга миллий манфаатларимиздан келиб чиққан ҳолда ёндашиш кўникмаларини, турли ички ва ташқи таҳдидларга қарши мафкуравий иммунитетини шакллантириш асосида ташкил этилди.

Бу каби тадбирлар юксак билим ва интеллектуал салоҳиятга эга, Ватанига садоқатли, хизмат бурчини сидқидилдан ва виждонан бажаришга ҳамиша тайёр, Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш ва унинг иқтисодий хавфсизлигини таъминлашга қодир бўлган, турли таҳдидларга қарши мафкуравий иммунитети, Ватанпарварлик фазилатлари шаклланган божхона ходимларини тайёрлашга хизмат қилади!

13.01.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг