Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ватан посбони - тинчлик тимсоли
343
Давлат божхона қўмитасида Ватан ҳимоячилари куни ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 28 йиллигига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.
Ватан посбони - тинчлик тимсоли

Мадҳиямиз садолари остида бошланган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли кучлар Олий бош қўмондони Шавкат Мирзиёевнинг байрам табригини йиғилганлар эътиборига қўмита раиси М.Азимов ўқиб эшиттирди.

Тадбирда таъкидланганидек, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар доирасида божхона хизматини янада такомиллаштириш, фаолиятнинг барча жабҳаларига илғор ахборот технологияларини жорий этишга қаратилган кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Замонавий инфратузилмага эга божхона хизмати юртимиз иқтисодий суверенитетини ҳимоя қилишни таъминлайдиган давлат ҳокимияти тизимининг муҳим таркибий қисми сифатида шаклланди ва мамлакат иқтисодий хавфсизлигини  мустаҳкамловчи асосий идоралардан бирига айланди.

Ватанимизни ҳимоялаш, осмонимиз мусаффолиги, ҳаётимиз осудалиги Қуролли Кучлар ва бошқа идоралар қаторида, божхона органларининг ҳам вазифасидир. Мамлакатимиз Қуролли Кучлари ва ҳуқуқни  муҳофаза қилувчи бошқа органлар қаторида Давлат божхона қўмитаси ҳам давлатимиз хавфсизлигини таъминлаш, унинг иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда давлат бюджетига божхона тўловларини ундириш каби муҳим вазифаларни шараф билиб, сўзсиз бажариб келмоқда.

Ҳар йили Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан юрт осойишталиги, сарҳадларимиз дахлсизлиги йўлида садоқат билан хизмат қилаётган юртдошларимизнинг тақдирланиши эзгу анъанага айланган.

Бу йил ҳам Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ватан ҳимоячилари куни ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 28 йиллиги муносабати билан ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги Фармони билан бир гуруҳ ходимлар шарафланди ва улар орасида 3 нафар божхоначилар ҳам бор.

Жумладан, Фарғона вилояти Божхона бошқармаси бошлиғи Азимов Ихволжон Омонбаевич "Содиқ хизматлари учун" медали билан, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси Кадрлар бошқармаси бошлиғи Мухторов Илхом Мухторович ҳамда Давлат божхона қўмитаси Ахборот-коммуникация технологиялари бошқармаси бош инспектори Алметов Шерзад Болтабаевич    -  "Шуҳрат" медали билан тақдирланишди.

Тадбирда мукофотлар тантанали равишда ўз эгаларига топширилди.

14.01.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг