Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ёшларимиз онгида Ватанпарварлик туйғусини шакллантириш муҳим аҳамиятга эга
294
Ватанпарварлик – ёшларда фуқаролик бурч, шахсий масъулият ҳисси, Ватан тақдирига даҳлдорлик туйғусини, фаол ҳаётий позиция ва қатъий эътиқодни, касбий маҳоратни шакллантирадиган қудратли воситадир.
Ёшларимиз онгида Ватанпарварлик туйғусини шакллантириш муҳим аҳамиятга эга

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий бош Қўмондони Ш.Мирзиёев томонидан 2020 йил 10 январь куни ўтказилган видеоселекторда қўйилган вазифалар ижроси доирасида Хоразм вилояти ҳокими –  Ф.Эрманов бошчилигида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлар ташкил этилганлигининг 28 йиллиги ҳамда 14 январь - Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Урганч шаҳридаги 53008 ҳарбий қисмда ёшлар, ҳарбий хизматчилар ва кенг жамоатчилик иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда томошабинларга Қуролли Кучлар тизимида мавжуд бўлган қурол аслаҳа ва ҳарбий техникаларни кўргазмаси ҳамда ҳарбий жанг санъати чиқишлари ҳавола қилинди.

Ёшларга қурол аслаҳа ва ҳарбий техникалар кўргазмаси қаторида божхона чегаралари орқали кучли таъсир қилувчи, заҳарли, радиоактив, портловчи моддалар, портлатиш қурилмалари, қурол-яроғ, ўқ-дориларни, гиёҳвандлик ва психотроп моддаларни аниқлашда қўлланиладиган назорат техник воситалар ва уларни қўллаш тартиби, портловчи моддалар ва қурол-яроғлар ҳамда гиёҳвандлик воситаларини топишга ихтисослаштирилган хизмат итлари билан таништирилди.

Шундан сўнг, ҳарбий қисмнинг маданият саройида ҳоким ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтди. Учрашувда ташаббускор ва фаол ёшлар ўзларининг келажак режалари ҳақида очиқ-ойдин айтиб ўтишди.

Шунингдек, вилоятда ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, ёшларда интернетдан фойдаланиш маданиятини ошириш, айниқса, уюшмаган ёшлар билан ишлаш тизимини ишлаб чиқиш бўйича берилган таклифлар юзасидан атрофлича фикр алмашилди.

Ўзаро самимий руҳда ўтган тадбирда иқтидорли ўқувчилар, ёш тадбиркорлар, спортчилар ўзларини қизиқтирган масалалар юзасидан вилоят ҳокимига тўғридан-тўғри мурожаат қилишди. Жойида ҳал қилиниши лозим бўлган оғзаки мурожаатлар қаноатлантирилди. Атрофлича ўрганиш тақозо этиладиган масалаларни ҳал этиш юзасидан ваколатли идораларга топшириқлар берилди.

 

14.01.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг