Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Китоб ярмаркасида божхоначилар фаол қатнашди
365
Ёшлар ўртасида китобга бўлган қизиқишни ошириш, уларни китоб ўқишга қизиқтириш ва шу орқали мустақил фикр-мулоҳаза қилишларига ундаш, жаҳон илм-фани ва маданияти ютуқларидан баҳраманд этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 январдаги “Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида”ги фармойиши қабул қилинган эди.
Китоб ярмаркасида божхоначилар фаол қатнашди

Китобхон бўлган халқ ва китоб мутолааси доимо инсонларни эзгуликка етаклаган. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 28 йиллиги арафасида юртимизда ватанпарварлик ойлиги давом этмоқда. Шу муносабат билан Самарқанд вилояти божхона бошқармасида Ўзбекистон давлат китоб савдо таъминоти корхонаси Самарқанд филиали билан ҳамкорликда китоб ярмаркаси ташкил этилди.

Унда мамлакатимизнинг етакчи нашриётларининг 400 дан ортиқ номдаги илмий ва бадиий нашрлари тақдим этилди. Ярмарка доирасида тақдим этилган бир қатор адабиётлар, жумладан таниқли адибларимиз Эркин Воҳидовнинг «Баҳор таровати», Тоҳир Маликнинг «Одамийлик мулки», Худойберди Тўхтабоевнинг асарлари ва бошқа адабиётлар тадбир иштирокчиларида катта қизиқиш уйғотди. Ярмарка якунида божхоначилар томонидан кўплаб адабиётлар харид қилиндики, бу уларнинг маънавий оламини бойитишга хизмат қилиши, шубҳасиз.

Барчамиз ана шундай тадбирларни кўпайтириш тарафдоримиз. Зеро, китобхонлик бугун барча соҳа вакили учун сув ва ҳаводек зарур.

 

15.01.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг