Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Менинг армиям - менинг фаҳрим
314
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 28 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Навоий вилоятида ҳам бир қатор байрам тадбирлари ўтказиб келинмоқда.
Менинг армиям - менинг фаҳрим

Куни кеча Навоий шаҳридаги 16-мактаб ўқувчилари ўртасида “Менинг армиям - менинг фаҳрим” мавзусида расмлар танлови ўтказилди. Тадбирда ўқувчи ёшлар томонидан она-юртни мадҳ этувчи, шунингдек ватан ҳимоясига бел боғлаган мард ва жасур ўғлонлар сиймоси чиройли кўринишда акс эттирилди.

Танловда ўқувчилар томонидан чизилган расмларга боқар экансиз ушбу тасвирларда ватанни севиш, асраб-авайлаш, унинг келгуси тараққиётига даҳлдорлик туйғуси болаларга хос беғуборлик билан тасвирланганига гувоҳ бўласиз.

Ҳақиқатдан ҳам, она-ватанимизнинг келгуси тақдири айнан шу каби шижоатли, куч-ғайратга тўлиб, камол топиб бораётган ёш авлод қўлида!

15.01.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг