Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ватан муқаддас, уни ҳимоя қилиш шарафли бурчдир
320
Ватан деганда кўз олдимизда биз туғилиб ўсган диёр, қадрдон болалик хотиралари билан қоришган энг беғубор онлар шаклланади. Ватан, она-юрт ҳақида куйламаган ҳофиз, у ҳақида шеьр битмаган шоир бўлмаса керак.
Ватан муқаддас, уни ҳимоя қилиш шарафли бурчдир

Зеро, буюк аждодимиз Абдулла Авлоний айтганларидек, “Ватан туйғуси ҳатто ҳайвонларда ҳам бор. Агар бир ҳайвон ўз ватанидан - юртидан айрилса, ўз еридаги каби роҳат-роҳат яшамас. Маишати талх бўлур, ҳар вақт дилининг бир гўшасида ўз ватанининг муҳаббати турар”.

Азал-азалдан ватан ҳимоячилари барча халқлар ва элатларда юксак шарафланиб, уларга айрича ҳурмат ва эҳтиром кўрсатилган. Боиси, керак бўлса ватан озодлиги, равнақи учун жонини ҳам аямайдиган мард ва жасур ўғлонлар туфайли халқ осойишта, тинч-тотув ҳаёт кечирган.

Айни кунларда бутун мамлакатимиз бўйлаб Ватан ҳимоячилари куни арафасида ҳарбий-ватанпарварлик руҳидаги байрам тадбирлари бўлиб ўтмоқда. Бу каби тадбирлар Навоий вилоятида ҳам ўзгача шукуҳда давом эттирилмоқда.

Хусусан, байрам муносабати билан ўрта таълим мактабларида ўқувчи ёшлар иштирокида “Посбониман муқаддас юртнинг” мавзусида иншолар танлови ўтказилди. Бундан ташқари, болажонлар иштирокида айтилган она-ватан мадҳини тараннум этувчи шеърий гулдаста барчада катта таассурот уйғотди.

Тадбир якунида танловда иштирок этган ўқувчи-ёшлар божхона ходимлари томонидан фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Байрам тадбирлари вилоят бўйлаб давом этмоқда.

15.01.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг