Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида давра суҳбати ўтказилди
164
Тайлоқ тумани “Нурли йўл” маҳалла фуқаролар йиғинида Самарқанд вилояти божхона бошқармаси Суриштирув ва маъмурий амалиёт бўлими ходимлари томонидан аҳоли ўртасида Ўзбекистон Республикасининг “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги ЎРҚ-371-сонли Қонунининг мазмун-моҳияти ва чегара божхона постлари орқали товарларни олиб кириш ва олиб ўтиш тартиби бўйича профилактика давра суҳбати ўтказилди.

Унда вилоят божхона бошқармасининг Суриштирув ва маъмурий амалиёт бўлими инспектори Б.Ялгашов сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жисмоний шахслар томонидан божхона чегараси орқали товарларни олиб ўтишни янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3512-сонли Қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг “Жисмоний шахслар томонидан божхона чегараси орқали товарларни олиб ўтишни янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 463-сонли Қарорининг мазмун-моҳияти ҳақида йиғилганларга тушунтириб ўтди.

Шунингдек, тадбирда Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига янги норма киритилгани ва унга кўра, учувчисиз учадиган аппаратлар (дронлар)ни қонунга хилоф равишда олиб кириш, ўтказиш, олиш, сақлаш ёки улардан фойдаланиш учун жиноий жавобгарлик белгиланганлиги тўғрисида маълумотлар берилди.

Шунингдек, иштирокчиларга ДБҚнинг 11-08 рақамли “Ишонч телефонлари” эслатиб ўтилди.

Учрашув давомида муҳокама этилган масалалар иштирокчиларда қизиқиш уйғотди ва иштирокчилар томонидан томонидан берилган саволларга батафсил жавоблар берилди.

16.01.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг